Божхона қўмитасининг тезкор тузилмалари томонидан яширин иқтисодиётга қарши кураш борасида олиб борилган тезкор тадбир натижасида давлат бюджетига 34,2 миллиард сўм зарар етказилишининг олди олинди

Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси томонидан Андижон, Самарқанд, Фарғона вилояти божхона бошқармалари ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда трансчегаравий жиноий гуруҳни фош қилиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Қирғизистон Республикаси божхона хизматидан олинган тезкор маълумотга асосан ҳаво йўллари орқали “Хитой-Қирғизистон” йўналишида Бишкек шаҳрига олиб келинган халқаро курьерлик жўнатмасида Ўзбекистон Республикаси акциз маркаларининг 2,5 миллион дона қалбаки нусхалари борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, Хитойда тайёрланган ушбу сохта маркалар дастлаб Қирғизистонга, сўнгра Ўзбекистонга олиб кирилиши режалаштирилган. Ўтказилган тезкор тадбирнинг дастлабки босқичида Бишкек шаҳрида акциз маркаларни Ўзбекистонга олиб кетиш мақсадида қабул қилиб олган қўшни мамлакат ва Ўзбекистон фуқаролари божхона ходимлари томонидан қўлга олинди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир мамлакатимиз ҳудудида, яъни Андижон вилоятининг Бўстон туманида давом эттирилиб, қалбаки акциз маркаларни қабул қилиб олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳам қўлга олинди. Ушбу фуқаро қалбаки акциз маркаларни Самарқанд вилоятида яшовчи фуқарога етказиб бериши керак эди.

Тезкор тадбирнинг якуний босқичи Самарқанд вилоятида ўтказилиб, ниҳоят қалбаки акциз маркаларни қабул қилиб олувчи асосий шахс ҳам қўлга олинди. Ушбу фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида эса у ерда Ўзбекистон Республикаси акциз маркаларининг 710 минг дона қалбаки нусхалари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 3 миллион 210 минг дона Ўзбекистонда алкогол маҳсулотларини қадоқлаш учун фойдаланиладиган қалбаки акциз маркалар айланмасига чек қўйилди.

Бунинг натижасида эса давлат бюджетига 34,2 миллиард сўм зарар етказилишининг олди олинди. Шу билан бирга, минглаб юртдошларимизнинг саломатлиги асраб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат бюджетига 34,2 миллиард сўм зарар етказилишининг олди олинди