Ўзбекистон Республикаси Президенти “Истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларни давлат бошқаруви ва хизматига самарали жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этилади.

Академия Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгиланади: 

а) илғор хорижий тажрибага мувофиқ давлат фуқаролик хизматчилари ва бошқарув кадрларининг салоҳиятини мунтазам ривожлантиришга қаратилган таълим дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш; 

б) давлат хизматчиларининг малакасини мунтазам ошириб бориш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, бошқарув кадрларини магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичларида ўқитиш; 

в) Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг таянч тавсиялари ҳамда миллий қадриятларимиз ва ахлоқ нормаларини инобатга олган ҳолда яратиладиган профессионал компетенциялар асосида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг салоҳиятини мунтазам оширишни ташкил этиш; 

г) таълим дастурларини хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этиш ҳамда уларни бошқарув кадрларининг касбий компетенцияларини миллий қонунчилик талаблари ва халқаро ташкилотлар тавсиялари асосида ривожлантиришга йўналтириш; 

д) таълим ва тадқиқот жараёнларини факультетлар ва кафедралар негизида ташкил этиладиган илғор хорижий тажрибага асосланган таълим-тадқиқот-амалиёт мактаблари орқали олиб бориш; 

е) бошқарув кадрлари ва давлат хизматчиларини тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишда рақамли ва сунъий интеллект технологияларини кенг қўллаш, уларнинг рақамли компетенцияларини мунтазам ошириб бориш; 

ж) Академия фаолиятини стратегик ривожлантириш, уни халқаро стандартлар даражасига кўтариш, илмий-педагогик ва моддий-техник салоҳиятини кучайтириш жараёнларига инвестицияларни жалб этиш; 

з) давлат хизматчиларида замонавий раҳбарнинг "маънавий қиёфа"сини шакллантириш асосида таълим дастурларини ташкил этиш; 

и) таълим ва тадқиқот жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ўқув жараёнини илғор хорижий тажрибаларга мувофиқ LMS тизими ва "Рақамли академия" платформаси орқали ташкил этиш; 

к) давлат хизмати ва бошқарувини такомиллаштириш, "Ўзбекистон - 2030" стратегияси, соҳа ва тармоқларни ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифаларни самарали бажариш ва мақсадларга эришиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш. 

Академияда 2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади. 

2026 йил 1 январдан бошлаб Академияда муддати 6 ойгача бўлган қуйидаги қайта тайёрлаш таълим дастурлари жорий этилади: 

а) геосиёсат, глобал хавфсизлик, барқарор ривожланиш, лойиҳа бошқаруви, Ижтимоий-иқтисодий сиёсат ва бошқа долзарб йўналишларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига мувофиқ ташкил этиладиган махсус курслар; 

б) ташаббускор  аёлларнинг раҳбарлик кўникмаларини ривожлантириш ва уларни давлат хизматига тайёрлаш учун - "Раҳбар аёллар" дастури; 

в) истиқболли ёшларни давлат хизматига жалб этиш ҳамда ёш давлат хизматчиларининг етакчилик ва бошқарувчилик қобилиятларини ривожлантириш учун –  "Келажак лидерлари" дастури;

г) давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбар ва бошқарув кадрлари ҳамда мазкур лавозимларга номзодлар учун - "Тизимли таҳлил, стратегик режалаштириш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш" дастури;

д) ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда мазкур лавозимларга номзодлар учун – "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш" дастури; 

е) давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар сиёсатига масъул таркибий тузилма раҳбарлари учун – "Кадрлар захирасини шакллантириш ва инсон ресурсларини ривожлантириш" дастури; 

ж) давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурлари бўйича лойиҳавий бошқарув ва мониторинг кўникмаларини ривожлантириш учун – "Давлат дастурлари ва лойиҳаларини самарали бошқариш" дастури.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат бошқаруви академияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этилади