Сурхондарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси назоратчилари Денов туманида ўтказган тадбир чоғида Меҳнатобод маҳалласидаги сел сойида қум-тош хомашёсини ғайриқонуний ташиш ҳолатига дуч келди.

Сойда бамайлихотир кичик экскаватор ёрдамида қум ва шағални юк машинасига ортаётган Элдор Маҳсумов (исм-фамилиялар ўзгартирилди) қўлга тушди. Унинг бу ҳаракати табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш сифатида баҳоланиб, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ 3 миллион 750 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Шунингдек, атроф-муҳитга етказилган зарар миқдори 1 миллион 632 минг 960 сўм этиб белгиланди.

Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ахборот хизматидан олинган маълумотга кўра, шу куни назоратчилар Денов туманидаги Шамолли маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Сурхон” дарёсининг муҳофаза зонасида ҳам ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолатига чек қўйди. Бу ерда Холмат Абдуллаев ўзига тегишли махсус техника ёрдамида қум материалини юк машинасига ортаётгани аниқланди. Бу ҳаракати билан қум кушандаси дарё ўзанидаги табиий ресурсларга 2 миллион 177 минг сўм зарар етказгани ҳисоблаб чиқилди. Ҳолат юзасидан расмийлаштирилган маъмурий баённомага кўра, эндиликда Холмат Абдуллаев ҳам бу қилмиши учун тегишли жаримани тўлайдиган бўлди.  

Вилоятда дарё ва сел сойларидан ғайриқонуний қум-шағал қазиб, табиатга шикаст етказишга қарши ҳамкорликдаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Нилуфар Бозорова, ЎзА мухбири

German
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дарё ва сой ўзанларига шикаст етказаётганларга жазо қўлланилди