Жорий йилнинг июль ойидан бошлаб даниялик 18 ёшга тўлган аёллар ҳарбий хизматга чақирилади.

– Ҳарбий хизматга чақирув кўнгиллилар етишмаслигининг ўрнини тўлдириш учун амалга оширилади, -деди мамлакат мудофаа вазири Трелс Лунд Поулсен журналистларга. – Мудофаа сиёсати ва хавфсизлик соҳасидаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда қуролли кучларга кўпроқ аскарлар жалб қилиниши керак.

Вазирнинг сўзларига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб ҳарбий хизматга чақирув масаласида эркаклар ва аёллар ўртасида тўлиқ тенгликка эришилади.

Аввалига, даниялик аёллар 2027 йилдан ҳарбий хизматга чақирилиши режалаштирилган эди. Худди шу қарор билан мажбурий ҳарбий хизмат муддати тўрт ойдан ўн бир ойга оширилди. Ҳозирда улар мамлакат қуролли кучларида фақат ихтиёрий равишда хизмат қилиб келади. 

С.Раҳимов, ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Данияда аёллар учун мажбурий ҳарбий хизмат жорий этилади