“Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сирдарё ҳудудий филиалига 15 та “Damas” русумли автомашина топширилди.
Махсус асбоб-ускуналар билан жиҳозланган мазкур автомашиналардан электр таъминотида юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатларини қисқа фурсатларда бартараф этиш, аҳолини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида фойдаланилади.


– Эътиборли жиҳати шундаки, “Damas” русумидаги махсус автотранспорт воситалари кўмагида электр тармоқларида содир бўладиган муаммоларга тез ва самарали ечим топиш имкони яратилади. Бу эса ўз навбатида соҳадаги иш самарадорлигини янада оширади, – дейди “Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Сирдарё ҳудудий филиали директорининг умумий масалалар бўйича ўринбосари Алишер Шукуров.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири