Юртимизда аҳоли дам олиш масканларини замонавий шаклда барпо этиш, айни йўналишни ривожлантириш учун ўз лойиҳаларини тақдим этаётган маҳаллий ва хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўтган йили озарбайжонлик ишбилармон Эмин Агаларов Тошкент вилоятининг Чорвоқ сув омбори бўйида жойлашадиган “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази лойиҳасини тақдим этган эди. 500 гектардан зиёд майдонда дам олиш масканлари, пляжлар, спорт майдончалари, меҳмонхоналар, турар жой мажмуалари ва бошқаларни ўз ичига оладиган лойиҳа юзасидан жамоатчиликда турли саволлар туғила бошлади. 

Жумладан, мазкур лойиҳа ҳудуд инфратузилмаси, табиати ва Чорвоқ сувларига қандай таъсир этиши мумкинлиги юзасидан турлича қарашлар шакллана бошлади.

Мазкур вазият юзасидан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда бошқа қатор вазирлик ва идоралар вакиллари аҳолидан ва журналистлардан келган саволларга очиқ мулоқот орқали жавоб қайтарди.

[gallery-24458]

Дарҳақиқат, юртимиз табиатига ғамхўрлик, бу борада жамоатчиликнинг назорати ҳамиша муҳим саналган. Аммо кези келганда тан олиш жоизки, Чорвоқ сув омбори атрофидаги дам олиш ҳудудларида кўнгилдагидек шароитлар яратилмаган. Табиатга аҳоли томонидан ижобий ёндашувлар қилинмаяпти. Ҳудуднинг соф ҳавоси, қирғоқдаги ҳолатлар қониқарли кўриниш бермайди. Боиси дам олувчилар томонидан чиқиндилар назорат тадбирларига қарамай, ташланаверади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири айни ҳолатларга эътибор қаратар экан, бундай вазиятда ҳудудни замонавий кўринишдаги дам олиш масканига айлантириш муҳимлигини таъкидлади. Озарбайжонлик ишбилармон Эмин Агаларовнинг лойиҳаси юзасидан эса тасдиқланмаган хабарлар ва саволларга батафсил жавоб қайтарди.

– Чорвоқ сув омбори ҳудудида илгаридан катта-катта дам олиш масканлари, қурилишлар амалга ошириб келинган. Бу жараёнлар ҳудуд ривожига сабаб бўлади. Аммо бугунги таклифимиз – керакли жойларда дам олиш ҳудудини ташкил этиб, атрофда бошқа қурилишларга мораторий эълон қилиш, керак бўлса, қонун билан тартибга солиш лозим. Бунинг учун аввало ўзимиз замонавий дам олиш масканларини ташкил этиб қўйишимиз керак. Шунда ҳар ким у ерда ўзича қурилишларни қилавермайди. “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм маркази лойиҳасига келадиган бўлсак,  бу лойиҳа ҳали расмий равишда келгани йўқ, оғзаки берилди. Бу борада ҳужжат келса, албатта, жамоатчилик муҳокамасига қўямиз. Унинг қурилиши, сотув бўлими ташкил этилгани билан боғлиқ расмий хабарлар йўқ. Буни журналистларнинг ўзи ҳам суриштириш имконига эга, – деди вазир Азиз Абдуҳакимов.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда аҳолимизнинг хорижга бориб дам олишлари ортидан юртимиздан 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ чет давлатларга чиқмоқда. Бу арзон ва сифатли дам олиш масканларига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётганидан далолат. Аслида хорижлик инвесторларнинг юртимиз ҳудудида янгича замонавий дам олиш маскани барпо этишга ихлоси ортиб бораётганининг ўзи қувонарли.

Тадбирда мутасаддилар шаҳарлар кўрки учун экилаётган ва тезда сифатсиз ҳолга келиб, кўп сув сарфланаётган газон ўсимлиги, атмосферага зарарли моддаларни яширин равишда чиқараётган корхоналар ва бошқа экология масалаларга оид кўплаб саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

Абдулазиз РУСТАМОВ, Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дам олиш маскани юзасидан хорижлик инвесторнинг лойиҳасига оид саволларга жавоб қайтарилди