Экспертлар фикрича, Бразилиянинг Белем шаҳрида БМТ иқлим саммити – COP30 дунёнинг энг йирик уч давлати — АҚШ, Хитой ва Ҳиндистон иштирокисиз ўтаётгани сайёравий иқлим курашининг заифлашаётганини кўрсатмоқда.

Европа Иттифоқи ички иқтисодий босим ва мудофаа устуворлигига қарамай, глобал иқлим ҳаракатини молиялаштиришда деярли ёлғиз қолган. Йиғинда АҚШ умуман қатнашмаяпти, Хитой ва Ҳиндистон эса қуйи даражадаги вакилларини юборган

Бу уч мамлакат жаҳон иссиқхона газларининг қарийб ярми учун масъул: Хитой — 29,2%, АҚШ — 11,1%, Ҳиндистон — 8,2%. Европа эса атиги 5,9%ни ташкил этади. Шу билан бирга, Глобал Жануб бой давлатлардан йилига 1,3 триллион доллар миқдорида молиявий ёрдам талаб қилмоқда, аммо ўтган йили ваъда қилинган 300 миллиард доллар уларнинг назарида етарли эмас.

– Биз ҳали ҳам дунёдаги энг йирик иқлим молияси ҳомийси бўлиб қоляпмиз, -деди Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ўз чиқишида. – Шунга қарамай, бу анжуман қуруқ ваъдалар эмас, натижа берадиган саммит бўлиши керак.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COP30 – глобал иқлим сиёсати синови(ми)?