ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чуст туманида амалга оширилаётган чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳаси муҳим экологик ва иқтисодий аҳамиятга эга.
“Everbright Environmental Energy Namangan” МЧЖ ХК томонидан хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 141,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
[gallery-28077]
Лойиҳа ишга туширилиши натижасида йилига 547,5 минг тонна маиший чиқинди қайта ишланади ва 310 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Шундан 254 миллион кВт·соати электр тармоқларига узатилиб, қарийб 300 минг нафар аҳолининг йиллик электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплаш имкони яратилади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида 180 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминланиши режалаштирилган.
Туманнинг “Наманган” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида “Eco Basalt” МЧЖ томонидан қиймати 53,5 миллион АҚШ долларига тенг минерал базальт пахта ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда. Лойиҳа ишга туширилгач, йилига 50 минг тонна минерал пахта ва кассетали сэндвич панеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Натижада 190 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Туманда, шунингдек, “Ҳунармандлар шаҳарчаси” қурилиши ҳам жадал давом этмоқда. Мазкур лойиҳа ҳудудда ҳунармандчиликни ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА