Маълумки ҳар йили август ойида давлатимиз раҳбаринингтадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ташкил қилинади ва унда турли соҳалардаги тизимли муаммолар аниқланади, уларнинг ечимлари топилади ва таклифлар ўрганилади.

Ушбу муҳимтадбир олдидан вазирлик ва идоралар томонидан соҳавий учрашувлар ўтказилиб, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари тингланмоқда.

Чорвачилик соҳасидаги тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам ушбу тармоқдаги ечиминикутаётган масалаларни аниқлаш ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш йиғилганларнинг диққат марказида бўлди.

Унда Бизнес-омбудсман,Иқтисодиёт ва молия, Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари, Марказий банк, Солиқ ва Божхона қўмитаси, Товар хом-ашё биржаси, Кадастр агентлиги, чорвачиликхўжаликлари раҳбарлари ҳамда тижорат банклари масъуллари иштирок этди.

Конференция дастлаб хушхабардан бошланди. Давлатимиз раҳбари томонидан куни кеча қабул қилинган “Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқхўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори чорвадорларимиз учун катта имкониятэканлиги таъкидланди. Ушбу ҳужжат билан Монголиядан 100 минг бош наслли қўй олиб келиниши ва мазкур давлатга экспорт қилиш имкониятлари кенгайгани айтилди.Шунингдек, тармоқни ривожлантиришга оид қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича маълумот берилди. 

Шундан сўнг чорвадорларнинг мурожаатлари тингланди. Мурожаатлартурли соҳаларни қамраб олди. Масалан, чорва озуқаси учун экин ерларини кенгайтириш, давлатдан субсидия олиш, қўшилган қиймат солиғи тўлови, кадастр ҳужжатларидагимуаммолар ва бошқа фаолиятларига оид долзарб мурожаатлар вазирлар, мутасаддиларга тўғридан -тўғри йўлланди ва шу ернинг ўзида уларнинг ечимларинитопиш бўйича чоралар изланди. Вақт ва муддат талаб этадиганлари назоратга олинди. 

Вазирлар фермерларнинг мурожаатларига жавобан ишчи гуруҳ тузилганлигини ва туну-кунчорвадорларнинг муаммолари билан ишлашга тайёр эканликларини билдиришди ҳамда учрашув сўнггида ўзаро телефон рақамлари алмашилди. 

Хулоса қилибайтганда бу ерга барча фермерлар катта умид билан келганлар ва уларнинг муаммолари ечим топиши албатта келгусида тармоқнинг янада ривожланишига хизмат қилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/LCQMeDQ06qg" title="Chorvachilik sohasidagi muammolar o‘rganildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чорвачилик соҳасидаги муаммолар ўрганилди (+видео)