Орамиздаги замондошларимиз

Чўпонлик шарафли ва машақатли касблардан бири. Ҳар ким ҳам бу касбни эгаллашга журъат қилолмайди. Айниқса, хотин-қизларимиз орасида бу касб оммалашмаган.  

Навоий вилоятининг Нурота тумани аҳолисининг аксарият қисми асосан чорвачилик билан шуғулланади. Шу боисдан бўлса керак, Шоҳиста Тўйчиева ҳам ҳеч иккиланмай чўпонлик касбини танлаган.

Шоҳиста 1980 йил 6 май куни Нурота тумани Темирқовуқ қишлоғида туғилган. Отаси Холбой Шомуродов жамоа хўжалигида оддий ишчи, онаси Ойдин опа эса уй бекаси. Шоҳиста оилада 10 фарзанднинг 8-си. Мана 15 йилдирки, у “Нурота қоракўл наслчилик” масъулияти чекланган жамиятида бош чўпон бўлиб фаолият кўрсатиб  келмоқда. Бугунги кунда унинг отарида 410 бош атрофида майда шохли мол мавжуд.  

– Чўпонликнинг гашти ўзгача, – дейди қаҳрамонимиз. – Кенг дала, тоза ҳаво – кўнглингиз яйрайди. Айниқса, чўпонлар учун ўта масъулиятли давр бўлган тул мавсумини якунлаб, соғлом қўзи олганингизда, қўзиларнинг тинимсиз овозини эшитганингизда кузнинг қировли, қишнинг изғирин совуқларида чеккан азобларингиз бир зумда унутилади. Ота-боболаримиз “Чорва баракали, чорваси бор хонадонда тўкинчилик бўлади”, деб кўп бора уқтиришган. Мана чорванинг орқасидан кам бўлганимиз йўқ.  

Шоҳиста турмуш ўртоғи Отабекжон билан 6 фарзандни оқ ювиб, оқ тараб келмоқда. Икки қизи Тошкент шаҳридаги нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган бўлса, икки қизи ва икки ўғли ўрта мактаб ўқувчиси.  

Ш.Тўйчиева тумандаги энг олис масофада жойлашган отарда наслдор қўйлар сонини кўпайтириш, қоракўл тери етиштириш ҳажми ва сифатини ошириш борасида фаоллик кўрсатиб келаётган тажрибали ва илғор чўпонларидан бири ҳисобланади.

У бой тажрибасига таянган ҳолда ҳар йили қишлов мавсумини беталофат ўтказади. Айниқса, қиш мавсумининг қаттиқ совуқ бўлиши ва узоқ чўзилишига қарамасдан тажрибали чўпон ўз қаромоғидаги чорва молларни қишдан талофатсиз олиб чиқади.

– Аёл кишига чўпонлик қилиш оғирлик қилмайдими? Бу касбни танлаганингизга афсусланмайсизми? – дея ундан сўраймиз.  

– Тақдиримга шу касб битилган бўлса керак, ёшлигимдан қўй-қўзилар парваришига қизиқаман. Об-ҳавонинг иссиғига ҳам, совуғига ҳам чидаб келаяпмиз. Ҳозир қўзилатиш мавсуми бошланган. Уни кўнгилдагидек якунлаб олсак, барча қийинчиликлар унутилади.  

Албатта, қўзилатиш мавсуми чўпонлар учун масъулиятли давр. Шоҳиста бу мавсумда ҳам юз фоиз қўзиларни ўстиришга қолдириш ниятида. Бу эса туёқ сонининг ошишига олиб келади.  

Ўз касбини севиши, эл-юрт хизматига камарбасталиги, инсоний фазилатлари билан туман фаоллари ва аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозониб келаётган чўпон аёл жорий йил 8 март арафаасида Президентимизнинг фармонига кўра, давлатимизнинг юксак мукофотларидан бири “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Бу эса матонатли ва ўз касбининг фидойиси бўлган аёлнинг меҳнатига берилган катта баҳодир.

А.Бўриев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чўпонлик касбини ардоқлаётган аёл