Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан атроф-муҳит ва биохилма-хилликни асраш, шунингдек, саксовул, черкез, қандим ҳамда юлғун ўсимликларини ноқонуний кесилишининг олдини олиш мақсадида доимий равишда назорат-рейд тадбирлари олиб борилади.

Ромитан тумани Экология ҳамда Газли шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида туманнинг чўл ҳудудларида назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда, Пешку тумани ҳудудида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар давлат рақамисиз, “Газ 66” русумли автомашина орқали саксовул ўсимлигини олиб келаётганда инспекторлар томонидан тўхтатилди. Бироқ, фуқаролар автомашинани воқеа жойида ташлаб, ҳодиса жойидан қочиб кетди.

Ҳозирда ушбу автомашина жарима майдончасига жойлаштирилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чўл қочоқлари