Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги “Катта Ўра” маҳалласига қарашли тоғлар бағрида жойлашган Чит қишлоғида бир тутамгина аҳоли яшайди. Лекин улар томонидан тайёрланган қурутнинг довруғи эса бутун мамлакатга ёйилган. Чит қурутларининг бу қадар танилишига сабаб қишлоқнинг чорваси доим атрофдаги шифобахш гиёҳларга бой тоғ ёнбағирларида ўтлайди. Шу боис улардан соғиб олинган сут ва ундан тайёрланган қатиқ, қорин ёғи ва қурут каби маҳсулотлар ўзгача таъмга эга. Бу таъмни ҳис қилган киши борки, у маҳаллий ёхуд хорижлик сайёҳ бўладими Чит қишлоғини ахтариб келиши тайин.

– Қурутларимизнинг сифатли бўлишининг сири унинг мутлақо табиий йўл билан тайёрланишида, – дейди шу қишлоқлик Саодат Бозорова. – Яъни сутни пишириш, қатиқ қилиш кейин зардобини сиздириб, кувида пишиб қаймоғини олиш ва ҳоказо ҳамма-ҳаммаси момо мерос услубда бажарилади. Сепаратор ёки бошқа ускуналарни ишлатмаймиз. 

Чит қишлоғи ва унинг атрофидаги арчазорларга бой, сўлим табиат ҳамиша дам олувчиларнинг эътиборини тортиб келган. Иссиқ кунлар бошланиши билан у ердан маҳаллий сайёҳларнинг қадами аримайди. Бу ҳам қишлоқда етиштирилаётган сут маҳсулотлари ва қурутларнинг харидоргирлиги таъминлайди. 

[gallery-24128]

– Май ойидан бошлаб, қишлоғимиз атрофига келувчи дам олувчилар сони ортади, – дейди Дилфуза Норқучқорова. – Бизнинг “сезон” ўшанда бошланади то совуқ кунлар тушгунча. Меҳмонлар қурутларимиздан, қатиқ ва қорин ёғидан кўп сўрашади. Буюртмага қараб тайёрлаб бераверамиз. Бундан ташқари, маҳсулотларимиз пойтахтгача кетади. Улгуржи нархларда сотамиз. Даромадимиз шундан.

Биргина қурутчилик билан шуғулланиш ҳам қишлоқдаги ишсиз хотин-қизларнинг бандлигига хизмат қилмоқда. Буни яхши англаган шу қишлоқлик ёш тадбиркор Мусулмон Хўжақулов ўз хонадонида қурут тайёрлашни кенгайтирилган ҳолда йўлга қўйди ва “Майданак тоғ қурутлари” бренди остида махсус идишларга қадоқланган маҳсулотларни маҳаллий бозорларга етказиб бермоқда.

– Маҳалламизнинг умумий аҳолиси 3 минг 200 нафарни ташкил қилади ва унга 4 та қишлоқ қарайди, – дейди “Катта Ура” МФЙ ҳоким ёрдамчиси  Зокир Рўзибоев. – Кўриб турганингиздек қишлоқларимиз сўлим табиатли жойда жойлашган. Шу боис кейинги йилларда туризм йўналиши бўйича тадбиркорларимиз томонидан кўплаб лойиҳалар амалиётга татбиқ этилмоқда. Яъни қишлоқнинг Майданак обсерваториясигача бўлган йўл ёқасида ўтовлар ташкил қилиниб, дам олувчиларга шароит яратилмоқда. Ҳозирги кунда бундай тадбиркорлар сони 30 дан ошди. Чит қишлоғимиз ҳам азалдан қурутчилик билан шуғулланиб келган. Шу боис шу қишлоқлик ёш тадбиркор Мусулмон Хўжақуловга фаолиятини янада ривожлантириши учун имтиёзли кредит маблағи ажратдик. Бу каби лойиҳаларни келгусида янада кенгайтириш орқали ишсиз фуқароларимизнинг бандлигини таъминлаш, даромадларини оширишни мақсад қилганмиз. 

Айтиш жоизки, Чит қишлоғининг тепасида Майданак обсерваторияси жойлашган ва давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан у ерда ҳам йирик туризм лойиҳаси амалиётга татбиқ этилиши мўлжалланмоқда. Бунинг натижасида келгусида ҳудудга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони икки ҳисса ошади. Бу ҳам Чит қурутлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари савдосини янада жонланишига, аҳолининг даромади ошишига хизмат қилади.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбири

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чит қишлоғининг ўзгача таъмли қурутлари