Бугун ёшларга қаратилаётган эътибор ва қўллаб-қувватлашлар ўз самарасини бермоқда. Ёшлар орасида қўлида гулдек ҳунари бор, ускуна сотиб олишга имконияти йўқ ёшлар кўп.

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида бу каби ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.  Хусусан, туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари жойларда “Ёшлар дафтари”га киритилган касб-ҳунар сирларини ўрганган ёшларга ўз-ўзини банд қилишлари учун етарлича имкониятлар яратиб бермоқда.  

Жумладан, яқинда туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари “Маҳалла” жамоат фонди қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан беш нафар қўлида гулдек ҳунари бор, ишсиз ёшларга тикувчилик машинкаси совға қилди. Эндиликда улар тикувчилик қилиб рўзғорига даромад келтиради.  

Ўлмас Баротов, ЎзА.

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чироқчида ҳунари бор ёшлар қўллаб-қувватланмоқда