Шу кунларда Хитойдаги Шинжон-Уйғур автоном райони маъмурий маркази – Урумчи шаҳрида “ШҲТга аъзо давлатлар ОАВ ҳамкорлиги форуми-2025” доирасидаги тадбирлар давом этяпти.

Анжуманда турли мамлакатлардан келган журналистлар ШҲТга аъзо давлатлар етакчи оммавий ахборот воситаларининг умумий фаолият маконини барпо этиш йўлидаги ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш, бу жараёнда фаровон келажак сари биргаликда одимлаш учун инновацион тараққиётни кучайтириш каби долзарб мавзуларда фикр алмашмокда.

Иштирокчилар дастурга кўра, Урумчи шаҳрининг диққатга сазовор жойларини кўздан кечириб, Хитой матбуоти вакиллари, ахборот агентликлари фаолияти билан ҳам танишмоқда. Маҳаллий ҳамкасблари билан ижодий мулоқотлар ўтказяпти.

Жумладан, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори Абдусаид Кўчимов “China News Service – СNS” Шинжон филиали директори Ли Дэхуа билан учрашди.

Мулоқот чоғида изчил ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали мунтазам равишда ишончли ахборот алмашиш, келгусида ўзаро илғор тажриба билан ўртоқлашиш масалалари муҳокама қилинди. Шерикликни бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, ривожлантириб бориш зарурлиги маъқулланди.

1952 йил ташкил қилинган CNS асосан чет элда вақтинча яшаётган, ишлаётган хитойликларни ўз ватанида юз бераётган воқеалар, барча соҳалардаги янгиликлар билан таништириб боришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Жами 2000 ходим ишлайдиган жамоанинг мамлакат бўйлаб 33 филиали, шунингдек АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Германия, Бельгия, Россия, Жанубий Корея, Япония, Қозоғистон ва Таиланд каби 20 давлатда 30 нафардан зиёд вакили мавжуд.

Агентлик “China News Weekly”, “China News”, “The China Journalism Yearbook”, “China Philanthropist” каби газета-журналлар нашр этади, кинофильмлар яратади. Масалан, “China News Weekly” 7 тилда, яъни хитойчадан ташқари инглиз, япон, корейс, итальян, француз, рус ва араб тилларида ҳам мақолалар эълон қилади.

“China News Network” расмий веб-сайти ҳар куни ўртача 230 миллион марта кўрилади. Хитойда оммавий саналган “Douyin”, “Kuaishou”, “WeChat Channels”, “Wesee” платформаларида 75 миллиондан зиёд, “Facebook”, “X” ва “YouTube” ижтимоий медиа тармоқларида 10 миллионга яқин обуначиси бор.

Кейинги пайтда CNS ижодкорларининг Марказий Осиё минтақасига қизиқиши кучайган, бу табиий. Зеро, мамлакатларимиз, икки давлат раҳбарлари ўртасида шаклланган яқин дўстлик, илиқ муносабатлар шуни тақозо этмоқда.

Жумладан, “China News Service” ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ўртасида ҳам изчил ҳамкорлик ўрнатиш учун барча асослар бор. Бинобарин, ҳар икки жамоанинг асосий қуроли энг ишончли ахборот тарқатиш анъанаси.

Учрашув якунида CNS Шинжон филиали ва ЎзА раҳбари келгусида ижодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олди.

Жаноб Ли Дэхуа ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаш таклифини билдирди. Шунингдек, CNS томонидан яратилаётган фильмларни ўзбек тилига ўгириб, мамлакатимизда намойиш этишни йўлга қўйишдан манфаатдорлигини таъкидлади.

Шерзод Исаев, ЎзА

Урумчи шаҳри, Хитой

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“China News Service” Шинжон филиали раҳбарияти билан учрашув