Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари қизғин паллага кириб бормоқда.
Кубок баҳсларида 6 та жамоа иштирок этяпти: Андижон, Наманган, Навоий, Сирдарё, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри.
[gallery-24371]
Бугун 21 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги баҳсларда Тошкент вилояти Наманган жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Андижон ва Тошкент шаҳри учрашувида 5:0 ҳисоби қайд этилди. Сирдарё ҳамда Навоий жамоалари ўйинида сирдарёликларнинг қўли баланд келди. Улар навоийлик тенгдошларини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ўзбекистон кубоги баҳслари 20 июлга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА