ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилоятининг Поп туманидаги Чиғаноқ маҳалласи азалдан деҳқончилик ва чорвачиликда фаол, меҳнатсевар аҳолиси билан машҳур. Ҳуснида Исмоилова ушбу анъанани давом эттираётган фидойилардан. 

Ҳар қарич ердан унумли фойдаланадиган Ҳуснида опа томорқасида қовун, ҳандалак ва бодринг кўчатлари етиштириб, нафақат оиласи учун, балки даромад учун ҳам ишлайди. Ҳар мавсумда 20 миллион сўмлик даромад кўради. Бундан ташқари, “Дуга” усулида қовун ва ҳандалак етиштириш орқали янги агротехнологияларни синаб кўрмоқда.  

Таъкидлаш керак, бугунги кунда омилкор чиғаноқликлар 30 гектар майдонда қовун-тарвуз ва бодринг етиштираётган бўлса, узоқ муддатга олинган ерлар билан бу кўрсаткич 110 гектардан ошиб кетган. Ҳосил мавсумида маҳалла аҳли маҳсулотларини ҳар доимгидек Чиғаноқ бозорига олиб чиқиб, 600 миллион сўмлик савдо айланмасига эришади. Бу эса маҳаллий деҳқончиликнинг катта салоҳиятга эга эканини яна бир бор исботламоқда.

[gallery-22524]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чиғаноқликларнинг томорқачилик анъанаси