Эндиликда мамлакат Вазирлар Маҳкамасига 71 ёшли Андрей Бабиш раҳбарлик қилмоқда, деб ёзди “Prague Daily” нашри.
Қасамёд қабул қилиш маросимида Чехия етакчиси Пётр Павел ҳукуматни НАТО ва Европа Иттифоқи доирасида масъулиятли сиёсат юритишга чақирди.

Экспертлар фикрича, янги ҳукумат ЕИ ва Украинани фаол қўллаб-қувватлаш дастурига нисбатан эҳтиёткорроқ сиёсат юритиши мумкин.
Қизиқ жиҳати, Бабиш Киевга қўшимча молиявий кафолатлар бериш нияти йўқлигини билдириб, қўллаб-қувватлашнинг бошқа механизмларини Европа Иттифоқи даражасида кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, у ўлканинг ЕИ ва НАТО таркибида қолишини қўшимча қилган.

Д.Ҳакимов, ЎзА