Муқаддима

Жаҳон санъатида “Олтин Прага” тушунчаси жуда машҳур. Шу ном остида кўплаб машҳур кинолар, фотограф, мўйқалам усталарининг тасвирий санъат асарлари, ҳис-ҳаяжонга тўла, юракдан айтиладиган куй-қўшиқлар яратилгани бежиз эмас. Зеро, айниқса шу кунларда кузги манзарали дарахтлар олтин барги билан безанган Прага шаҳри ҳар бир меҳмон, сайёҳ қалбида чуқур из, ёрқин таассурот қолдиради. Шунинг учунми, бизда Европанинг ўзига хос тарихий обидаларга бой бу кентини Самарқанд, Шаҳрисабз ва Хивага қиёслашади.

Тарихга назар

Ўзбекистон ва Чехия муносабатлари, аслида, анча йиллар олдин бошланган. Чехлар диёримизда ХIХ аср охирида пайдо бўлган. Машҳур мусиқачи Вацлав Лейсек улардан бири эди. Ўзбеклар орасида яшаб, миллий маданиятимизни ўргана бошлаган Лейсек ўзбек куйлари билан жиддий қизиқиб қолади ва капельмейстерлик қилади, мусиқадан сабоқ беради. 1890 йил “Саратов, қирғиз ва татар қўшиқларида Осиё попурриси” номли китобини чоп эттиради. Хуллас, Вацлав Лейсек Тошкентда хор санъатига асос солган мутахассислардан бири сифатида тарихда қолган.

1-02 Вячеслав Лейсек - Марш "Багратион" - YouTube

Ўтган аср 20-йилларида тақдир тақозоси билан Ўзбекистонга келиб қолган ҳарбий асирларни собиқ Чехословакияга қайтариш жараёнида кўпчилик Туркистонда қолишни ихтиёр этади. Уларнинг айримлари қайтиб келишади ҳам. Масалан, архитектор Ярослав Гаазенкопф пойтахтимизга қайтиб, Тошкентнинг бош меъмори лавозимида хизмат қилган. Унинг қизи О.Гаазенкопф ҳам шу ерда ўқиб, архитектор бўлиб етишди. Шу аёл Чилонзор ҳудудидаги кўп қаватли уйларни лойиҳалаштиришда бевосита ва фаол иштирок этгани маълум.

https://mytashkent.uz/wp-content/uploads/2023/02/vvvv921_190223-075557-1213x800.jpg

Машҳур журналист, ёзувчи Юлиус Фучикнинг тақдири ҳам Ўзбекистон билан чамбарчас боғлиқ. 1930, 1934-1936 йилларда Юлиус Тошкентда яшаб, ижод қилган, китоблар чиқарган. “В стране, где наше завтра является уже вчерашним днём” – “Эртанги кунимиз ўтмишга айланиб бўлган мамлакатда” номли китоби шундай асарлардан бири. Тошкентда 1982 йилдан бошлаб кўп йиллар Юлиус Фучик музейи ишлаб турар эди (Афсуски, ҳозир музей ёпилган, бу масала билан тегишли масъуллар шуғулланишса, яхши бўларди).

Замонавий муносабатлар пойдевори

Чехия Ўзбекистон мустақиллигини 1992 йил 24 январь куни тан олган. Ўша йил Тошкентда ушбу давлатнинг савдо ваколатхонаси очилди. 1994 йил 1 ноябрда эса ваколатхона хорижий давлатнинг Ўзбекистондаги тўлақонли элчихонасига айланди. Демак, келаси йил Ўзбекистон – Чехия дипломатик алоқалари ўрнатилганига 30 йил тўлади.

Яқин иқтисодий ҳамкорлик – умумий тараққиёт гарови

Йиллар давомида икки мамлакат муносабати ривожланиб, юқори поғонага кўтарилди. Шу йил апрель ойида Чехия Бош вазири Петр Фиала бошчилигидаги делегация мамлакатимизга расмий ташриф билан келди. Бош вазирлар Петр Фиала билан Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегациялари учрашуви бўлиб ўтди.

Чехия ҳукумати раҳбари Президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлди.

Премьер Чехии обсудил с руководством Узбекистана расширение сотрудничества

Музокараларда ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласи, ўзаро муносабатнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Петр Фиаланинг фикрича, илгари фақат пахта етиштирган Ўзбекистон бугун турли-туман юқори сифатли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда. Республикада кон-металлургия, темир эритиш, автомобиль корхоналари ишлаб турибди. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш бугунги кунда рекорд кўрсаткичга эришган. 2022 йил жами савдо-сотиқ миқдори 184,8 миллион долларни ташкил қилди. Шундан 30,5 миллиони Ўзбекистонга импортни ташкил этади, 154,2 миллион долларлик маҳсулот Чехияга жўнатилди.               

Фиаланинг юртимизга ташрифи муносабати билан 25 апрель куни Тошкентда ўтказилган бизнес-форумда мартабали меҳмон Чехияни Ўзбекистоннинг Европадаги энг муҳим ҳамкорларидан бири эканини билдирди. Сўнгги йилларда иқтисодиёт, инвестиция соҳаларидаги алоқа анча мустаҳкамланди. Ўзаро савдо-сотиқни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратилди.

Ўзбекистонда Чехия билан 50 та қўшма корхона мавжуд. Шундан 21 таси 100 фоиз чех капитали ҳисобига фаолият юргизади. Йил бошидан Чехия билан савдо миқдори 2,6 баробар ошган. Учрашувларда инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласи алоҳида кўриб чиқилди.

Биз Чехиядан қора металлдан тайёрланган асбоб-ускуна, фармацевтика маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва электр мосламалари келтирамиз. Чехияда Ўзбекистон пахтасидан тайёрланган, шойи-ипагидан тўқилган, табиий газламасидан тикилган кийим-кечакка эҳтиёж юқори.

Икки давлат ишбилармон-тадбиркорлари Кенгаши фаолияти тикланиб, Тошкент ва Прагада, шунингдек ҳар икки томон ҳудудларида мунтазам равишда бизнес-форумлар ўтказишга келишилди.

Переговоры правительственных делегаций двух стран.

– Ўзбекистон ҳозир Марказий Осиёнинг иқтисодий сардори, лидери, – деб ёзган эди Твиттердаги саҳифасида Чехия Бош вазири Петр Фиала. – Шу боис “Škoda Auto”, “Škoda Transportation” каби йирик чех инвесторларида Ўзбекистонга жиддий қизиқиш уйғонган, ўзаро ҳамкорлик қилиш иштиёқи ҳам тобора ошмоқда.

Ҳукуматимиз раҳбари Абдулла Ариповнинг жаноб Фиала ҳамда ушбу давлат транспорт вазири Мартин Купка билан кечган учрашувида юртимизга Чехиядан поезд, трамвай, автобус етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди. Мамлакатларимиз ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
Ўзаро музокараларда ер ости бойликлари қазиб олиш, энергетика тизимини модернизация қилиш, шунингдек, машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, чарм саноат, транспорт соҳаларида шерикликни ривожлантириш истиқболи ҳам таҳлил қилинди.

Чехиянинг “Ҳамкорлик ва тараққиёт локал лойиҳаси” бўйича Нукусдаги Республика болалар клиникасига замонавий медицина техникаси беғараз етказиб берилди. Ушбу кўмак Чехия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Оролбўйи генофондини ҳимоя қилиш мақсадига йўналтирилган ҳомийлик ёрдами – гранти асосида амалга оширилди.

Икки томонлама жадал саъй-ҳаракатлар истиқболга етаклайди

Энг муҳими, Ўзбекистон ва Чехия самарали ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўлидаги ҳаракатлар изчиллик касб этган. 10-11 октябрь кунлари Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигидаги ҳукуматимиз делегациясининг ушбу давлатга расмий ташрифи ҳам фикримизга яққол далил.

Мазкур ташриф доирасида дастлаб икки Бош вазир етакчилигида ҳукумат делегациялари учрашуви бўлиб ўтди.

Делегациямиз аъзолари Брно шаҳрида анъанавий тарзда 60 йилдан бери ҳар йили ўтказиб келинаётган “MSV 2023” халқаро саноат кўргазмасида ҳам иштирок этиб, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини намойиш этдилар.

Uzbekistan shines at MSV 2023 industrial exhibition in Czech Republic —  Daryo News

Анжуманнинг расмий очилиш маросимида А.Арипов сўзга чиқиб, мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида хорижий сармоядорлар, савдо-сотиқ ишлари, компаниялар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун яратилган қулай имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Айтиш жоиз, 43 давлатдан 1 260 компания иштирок этган мана шундай йирик, нуфузли кўргазмада Ўзбекистон алоҳида стенд билан илк бор қатнашди.

“Made in Uzbekistan” миллий стендига мамлакатимизнинг металлургия, автомобилсозлик, электр техникаси, кимё саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш борасидаги салоҳиятидан намуналар қўйилди.

11 октябрь куни Прага шаҳрида Ўзбекистон – Чехия бизнес форуми ўтказилди.

Икки мамлакат Бош вазирлари қатнашган тадбир якунлари бўйича муҳим икки томонлама ҳужжатлар қабул қилинди ва имзоланди.

Хусусан, 30 миллион евро миқдорида хорижий кредит линиясини жалб этиш бўйича “Ўзмиллийбанк” ва Чехия экспорт банки ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим банк-молия соҳасида эришилган муҳим келишув бўлди.

Мазкур муҳим воқеалар билан бир вақтда Тошкентда Ўзбекистон – Чехия бизнес форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Чехия бизнес форуми доирасида қатор ҳужжатлар имзоланди

Анжуманда қишлоқ хўжалиги вазири Марек Виборний бошчилигидаги Чехия Республикаси делегация аъзолари, кўплаб хорижлик ва маҳаллий экспертлар, ишбилармон доира вакиллари, олимлар иштирок этди.

– Ҳамкасбларимиз билан соҳага доир энг муҳим масалаларни, бирга амалга оширилиши лозим бўлган аниқ йўналишларни белгилаб олдик, – деди М.Виборний. – Ўзбекистон юқори салоҳиятга эга мамлакат. Бугун биз нафақат фикр алмашдик, балки келгусида амалга ошириладиган аниқ лойиҳаларни ҳам белгилаб олдик. Жумладан, икки томонлама меморандум имзоладик. Бу ҳужжатда илмий йўналишда ҳамкорлик қилиш ҳам кўзда тутилган. Чехияда кўплаб ўзбекистонлик талабалар таълим оляпти. Шу боис айнан аграр соҳадаги илмий муассасалар билан муҳим келишувларга эришдик. Форум доирасида B2B учрашувлари ҳам бўлиб ўтди.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон – Чехия кенг кўламли ҳамкорлигини янада ривожлантиришга интилиш ҳар икки томоннинг устувор мақсади эканлиги аён. Энг муҳими, эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш хоҳиш-истаги аниқ саъй-ҳаракатлар, амалий чора-тадбирларда акс этмоқда.

Ирисмат Абдухолиқов,

ЎзА сиёсий шарҳловчиси

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чехия ва Ўзбекистон. Қайта боғланган тарихий ришталар...