English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чемпион билан учрашувда янгича тамойиллар таҳлил этилди

“Ўзбекистон — 2030” стратегияси

Мамлакатимизда оммавий спортни ривожлантириш орқали соғлом турмуш тарзи тамойилларини аҳоли ўртасида, айниқса ёшлар орасида янада кенг ёйиш орқали “ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш” устувор вазифалардан бири саналади.

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 16 февралда имзоланган “Мамлакат тараққиётининг 2030-йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида жаҳонда юз бераётган яшин тезлигидаги ўзгаришлар, глобал муносабат ва қарашларда якдилликни таъминлаш йўлида барча жабҳаларда “мақсад — ҳаракат — натижа” занжирига асосланган мутлақо янги стратегик режалаштириш тамойиллири талаб этилмоқда.

Бу, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини янги талаблар асосида такомиллаштирилаётганлигида ҳам ўз аксини топган.

Мамлакатимиз ёшлари ўртасида “Президент олимпиадаси”, “Янги Ўзбекистон талабалар олимпиадаси” каби янгича фарматдаги спорт мусобақаларининг йўлга қўйилиши айнан “ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш” тамойилига асосланганлиги билан аҳамиятлидир.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Спорт бизни бирлаштиради” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда шу ҳақда фикр юритилди.

Университетнинг Молия ва молиявий технологиялар кафедраси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда иштирок этган миллий спортимиз кураш бўйича 5 карра жаҳон чемпиони, 2 карра Осиё ўйинлари ғолиби, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган ўнга яқин халқаро турнирлар ғолиби Муҳсин Ҳисомиддинов талаба-ёшларга мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

-Спорт инсонни нафақат жисмонан соғлом қилади, балки унинг маънавий жиҳатдан юксалишига ҳам катта ҳисса қўшади. Спорт орқали сабр, матонат ва тартиб каби муҳим фазилатлар шаклланади.–дейди ТДИУ катта ўқитувчиси Мадинабону Абдуллаева– Шу мақсадда бугунги давра суҳбатимизга таниқли спорт устасини таклиф этдик. Биз талабаларимизнинг нафақат билимли, балки кучли иродага эга, мақсадли ёшлар бўлиб вояга етишини истаймиз. Бундай учрашувлар ёшларимиз учун катта руҳий қувват манбаи бўлади. Улар спортчининг фаолияти орқали мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар кўламини англайди.

Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган мазкур тадбир давомида талабалар “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, устувор вазифалар мундарижаси билан яқиндан танишди. Зарур хулосалар чиқаришди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА