Президентимиз раҳномолигида таълим сифатини ҳамда ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш борасида олиб борилаётган амалий саъй-ҳаракатлар натижасида бугунги кунда мактабларда 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчи муаллимлар сони 1 мингдан ошди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда бутун ҳаётини ёш авлод тарбиясига бағишлаган жонкуяр ўқитувчилар, устоз-мураббийлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш, уларнинг иш ва турмуш шароитини яхшилаш, жамиятдаги обрў-эътиборини оширишга катта аҳамият қаратилмоқда. Хусусан, республика Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси устамасининг жорий этилиши бу борадаги муҳим ташаббуслардан бири бўлди.

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани марказидан олис манзил – Бураматут қишлоғида жойлашган 28-сонли умумтаълим мактабида фаолият юритиб келаётган олий тоифали математика фани ўқитувчиси Орифжон Шоматов ҳам 1000 долларга тенг миқдорда иш ҳақи олаётган муаллимлардан биридир. 30 йиллик иш тажрибасига эга бўлган фидойи муаллим жорий йилнинг апрель ойида 45 миллион сўмлик вазир устамасига эга бўлди...

Ўқитувчилик касбига бўлган меҳр Орифжон Шоматовда мактабда ўқиб юрган болалик пайтларидаёқ уйғонган. Устозларининг даъвати билан 7-синфни битиргач республика ёш физиклар ва математиклар мактаб-интернатига ўқишга киради. Бу ерда унинг математика фанини ўрганишга бўлган интилиш ва салоҳияти ўсди. Натижада 1988-1993 йилларда Тошкент давлат универститети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг амалий математика ва механика факульетида таҳсил олиш бахтига муяссар бўлди.

Меҳнат фаолиятини Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтида бошлаган педагог кейинчалик ўз ишини халқ таълимида давом эттирди. Мингбулоқ туманидаги 13-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида самарали иш олиб борди. Унинг ўқитиш услуби натижасида ҳаётда ўз ўрнини топган битирувчи ёшлар сони кўпайди.

Орифжон Шоматов 2020 йилда ўзи таълим олган қадрдон маскани – 28-сонли мактабга ўқитувчи бўлиб келди. Ўтган уч йил давомида мазкур билим масканида таълим сифатини ошириш, ёшлар тарбияси, давомат, ўқувчиларни фан олимпиадаларига жалб қилиш борасида сезиларли ютуқларга эришилди. Ўнлаб ўқувчилар республика ҳамда халқаро миқёсдаги фан олимпидаларида мактаб довруғини юксалтиришга ҳисса қўшди.

Юқори синф ўқувчиларидан Жаҳонгир Абдужабборов, Дилмурод Мўминжонов, Нилуфар Аббосхонова, Мукамбар Қўчқоралиева, Зилола Жалилбоева кабилар Қоракўл математика олимпиадасида фаол иштирок этиб, махсус сертифакатларга сазовор бўлишди.

8-синф ўқувчиси Бекзод Собиржонов АҚШ, Сингапур, Япония, Ҳиндистон, Буюк Британия, Германия каби йигирмага яқин мамлакатдан юзлаб ўқувчилар иштирокида ўтказилган “MAA AMS” халқаро фан олимпиадасида 3-ўринни, Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари иштирокидаги “SEMAO” математика олимпидасида 2-ўринни, Вьетнам давлати томонидан уюштирилган “FMO” олимпиадасида ғолибликни қўлга киритди. Рамзиддин Сайфиддинов жаҳон математика ассоциацияси томонидан ташкил этилган Бутунжаҳон фан олимпиадасида 56 мингдан ортиқ мактабдан келган энг сара иқтидор соҳиблари орасида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Нозима Аббосхонова Филиппин давлатидаги Халқаро математика олимпиадаси чемпионлари уюшмаси шафелигида ташкилланган математика ва табиий фанлар олимпиадасида кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Иқбола Рўзимбоева Бутунжаҳон халқаро фан олимпиадаси ва Осиё халқаро математика олимпиадасида кумуш медалига муносиб кўрилди.

Бекзод Сулаймонов, Диёрбек Маҳмуджонов Россия Федерацияси ташаббуси билан ўтказилган “Олтин авлод” халқаро олимпиадасининг саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиб, якуний финал танлови йўлланмасига эга чиқишди.

[gallery-13830]

Халқаро фан олимпиадаларида салмоқли натижаларга эришаётган ўқувчилари ушбу ютуқлари орқали келгусида хорижий олий ўқув муассасаларининг таълим грантларини олиш учун катта имкониятлар эшигини очмоқда.

– Ўқитувчилик осон касб эмас. Ўзига яраша машаққатлари бўлади. Ўтган йиллар давомида анча босқичларни, турли синов ва қийинчиликларни босиб ўтдик, – дейди биз билан суҳбатда олий тоифали математика фани ўқитувчиси Орифжон Шоматов. – Ўқув хоналарини тарк этиб, қишлоқ хўжалиги юмушларини бажаришга, пахта териш, ҳатто кўча тозалаган пайтларимиз ҳам бўлди. Давлатимиз раҳбарининг алоҳида ғамхўрлиги билан муаллимлар меҳнати қадр топди. Ўқитувчининг мақоми янги таҳрирдаги Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилди. Эндиликда мазза қилиб, ишлайдиган давр келди. Биз педагоглар  ўқувчиларга ҳам билим, ҳам тарбия беришимиз учун кенг шароитлар яратилди. Ишимиздаги ортиқча қоғозбозликлардан тамомила халос бўлдик.

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/qGlyDdarK54" title="Чекка қишлоқда минг долларга тенг миқдорда иш ҳақи олаётган муаллим" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ўсиб келаётган ёш авлодга маърифат нурларини улашишни ўз олдига мақсад қилган тажрибали педагог қадрдон мактабида ишини ўқувчиларни математика фанига қизиқтириш учун, энг аввало, қўшимча дарс машғулотлари ва тўгараклар фаолиятини йўлга қўйишдан бошлади. Унга дарсларда фаол қатнашиб келаётган, келгусида олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришга иштиёқи баланд иқтидорли шогирдларини саралаб, жалб қилди.  

Орифжон Шоматов сингари ўндан ортиқ олий тоифали, малакали муаллимларнинг мактабда фаолият юритиши  ютуқларга сабаб бўлди. Ўтган 2022-2023 ўқув йилида мактабни тамомлаган 76 битирувчи ёшнинг 27 нафари турли университет ва институтлар талабалигига қабул қилинди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чекка қишлоқда минг долларга тенг миқдорда иш ҳақи олаётган муаллим (+видео)