Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чавандозларнинг янги авлодини тайёрлаш устувор вазифа

Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида давлатимиз раҳбарининг “Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси кўриб чиқилди.

Тизимдаги Чавандозлар мактаблари мутасаддилари ва мутахассислари иштирок этган йиғилишда от спорти турларини аҳоли ўртасида оммалаштириш, иқтидорли ёшларни саралаш ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш, ушбу спорт турлари ривожланишининг яқин ва узоқ муддатли истиқболларини белгилаш, миллий терма жамоамизнинг Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида, жаҳон чемпионатларида ва бошқа йирик мусобақаларда иштирок этиши ва юқори натижаларга эришишини таъминлаш кўзда тутилгани қайд этилди.

Муҳокамалар давомида ҳудудларда от спортини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, мактабларга жалб этилган ўқувчи ва талаба-ёшларнинг эришаётган натижалари, уларнинг тегишли спорт даражаларини бажариш имкониятлари, йилқичиликда наслчилик ишларини такомиллаштириш, миллий меросимиз бўлган Қорабайир зотли отларни кўпайтириш каби бир қатор масалалар таҳлил этилди.

Шунингдек, 2026 йилда машғулотлар сифатини ошириш, ўқувчи-спортчиларга замонавий билим ва кўникмаларни ўргатиш, мураббийлар малакасини оширишнинг устувор йўналишлари, инновацион усулларни жорий этиш вазифалари белгилаб олинди.

Тадбир якунида иштирокчилар Миллий гвардия тизимидаги музей ва спорт масканлари фаолияти билан танишди. Ушбу масканларнинг тарихий аҳамияти, янги авлод чавандозлари тарбиясидаги ўрни ҳақида маълумотлардан баҳраманд бўлишди.

Т.Рўзиев,

ЎзА