Бирлашган Араб Амирлигининг Шаржа шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича ўтказилган нуфузли халқаро CSI3* мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақанинг навбатдаги кунида Абдураҳмон Абдуллаев ўз йўналишида энг яхши натижани қайд этиб, шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой олди.  Шунингдек, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон  Ғозиев 125-130 сантиметр баландликдаги тўсиқларда ўтказилган баҳсларда бронза медалига сазовор бўлди.  

Маълумот ўрнида: Тошкент шаҳридаги “Universal Horses Stable” от спорти клубида жорий йилнинг 24 декабрь куни “GLOBAL TOUR-2025” мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтади.  Ушбу турнирда мамлакатимизнинг энг моҳир чавандозлари 6 та йўналишда баҳсларга киради.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чавандозларимиз Шаржада шоҳсупага кўтарилди