Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд кейинги икки йилда дунё триатлонининг марказларидан бирига айланди.

Жаҳон бўйлаб “Challenge Family” тизимида ўтказиладиган халқаро триатлон мусобақалари қаторидан ўрин олган “Challenge Samarkand” қисқа вақт ичида триатлон ишқибозлари, профессионал спортчилар ва ҳаваскорларнинг энг қизиқарли мусобақаси даражасига кўтарилди.

Марказий Осиёда илк бор 2023 йилда ўтказилган мазкур халқаро мусобақа туфайли Самарқанд қадимийлиги ва замонавийлиги билан триатлон ракурсида янгича шакл-шамойилда жаҳон спорт жамоатчилигининг эътиборини қозонди.

Бу йилги мусобақалар икки йил муқаддам илк бор ташкил этилган баҳслардан кўра, янада кўп иштирокчиларни жамлаши натижасида Самарқандга, Ўзбекистонга халқаро спорт олами вакилларининг қизиқишини оширди.

Рақамларга эътибор қаратсак, 2023 йил илк бор ташкил этилган “Challenge Samarkand”да 30 тага яқин мамлакатдан 500 нафардан ортиқ профессионал ва ҳаваскорлар қатнашган бўлса, бу йилги мусобақалар 35 дан зиёд мамлакатнинг 2 минг 500 нафарга яқин триатлончиларини ғолиблик кураши йўлида бирлаштирди.

Бундай ўсиш динамикаси триатлон орқали Самарқанд салобати нечоғлик баландлиги дунё аҳлига намойиш этилди. Самарқанд сабаб эса триатлон билан шуғулланаётган минг-минглаб инсонларни бир мақсад атрофига жам этди.

Айтиш лозимки, мазкур халқаро турнир ташкилотчилари бошиданоқ жаҳон ва қитъа чемпионатларида катта тажрибага эга спортчилар ва энди триатлон билан шуғулланишни бошлаган спортчиларни бир майдонда бирлаштиришни мақсад қилган эди.

–Бу шунчаки пойга эмас, қадимийликка, ўтмиш ва замонавийлик уйғунлашган масканларга саёҳат. Биз Самарқанд гўзаллиги билан чулғанган ҳолда велопойгаларда қатнашдик, сузиш ва югуриш йўлакларида триатлоннинг жозибаси билан ўртоқлашдик, – дейди Германиядан келган иштирокчилардан бири.

Триатлон баҳсларида АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Швейцария, Россия, Қозоғистон, Хитой, Сингапур, Австралия, Янги Зеландия сингари давлатларнинг профессионал ва ҳаваскор спортчилари ўрта масофага 1,9 километр сузиш, 86 километр велосипед пойгаси, 21,5 километр югуриш беллашувларида куч синашди.

Самарқанднинг замонавий хиёбонлари ва тарихий дурдоналардан ўтувчи мусобақа тарихий масканларни қамраб олгани билан иштирокчиларда ўзига хос таассуротлар уйғотди.

Иштирокчилар “Silk Road Samarkand” халқаро туризм маркази ҳудуди, эшкак эшиш канали, шунингдек, “Боқий шаҳар” мажмуси ва Самарқанднинг тарихий масканлари бўйлаб белгиланган масофаларни босиб ўтди.

Натижаларга кўра, профессионал спортчилар баҳсида эркаклар ўртасида Буюк Британия спортчилари Вилл Драпер ҳамда Макс Стаплей маррага биринчи бўлиб етиб келди. Учинчи ўринни сербиялик Огнен Стоянович эгаллади. 

Аёллар баҳсида испаниялик Сара Перез Сала ғолиб бўлди. Кейинги ўринлар австриялик Амелиа Ваткинсон ва швециялик Анна Бергстенга насиб этди.

Мусобақалар унутиб бўлмас муҳитни вужудга келтирди. Пойгалар нафақат спорт баҳси, иштирокчилар, томошабинларга чинакам саломатлик ва спорт байрами кайфиятини улашди.

Турнир давомида болалар пойгалари, аёллар учун югуриш, спорт ўйинлари, чемпионлардан автограф каби қизиқарли тадбирлар уюштирилгани мусобақага янгича руҳият бағишлади.

–Мен ҳар бир метрда ўзбекистонлик ишқибозларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турдим. Бу мўъжаз масканда ўтказилган учрашув ва суҳбатлар спорт ва маданиятларни вобаста этади, – деди турнир ғолиби Вилл Драпер 

Таъкидланганидек, мусобақалар давомида профессионал спортчилар халқаро рейтинг учун муносиб балларни жамғарган бўлса, ҳаваскорларда мусобақа кўникмаси ортди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Challenge Samarkand” дунёга триатлоннинг жозибасини кўрсатди