Янги Наманган туманидаги муҳташам “Паҳлавон” спорт мажмуасида эркин ва юнон-рум кураш турлари бўйича катталар ўртасида “O’zbek botirlari” иккинчи халқаро гран-при спорт мусобақаси ўтказилмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги, республика Спорт вазирлиги, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ҳамкорлигида уюштирилган мазкур нуфузли мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудлари, шунингдек, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Тожикистон, Россия Федерацияси, Озарбайжон, Грузия, Беларусь ва Туркия давлатларидан ташриф буюрган 300 дан зиёд яккакураш усталари 60 килограммдан +130 килограммгача бўлган 12 та вазн тоифасида татамига чиқади. Турнирнинг илк кунида юнон-рум курашида баҳсларга киришилди.

Сўнгги йилларда Наманганда спорт инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги амалий саъй-ҳаракатлар юқори мақомдаги турнирларни ҳам кўтаринки руҳда ўтказиш имкониятини берди. Ўтган йили илк бор ташкил этилган мазкур мусобақада ўнга яқин давлатлардан юзлаб маҳоратли спортчилар ҳамда йигирмага яқин халқаро тоифадаги ҳакамлар жалб этилди.

Ушбу халқаро мусобақа спортчиларимиз учун 2028 йилда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўладиган ёзги Олимпия ўйинларига ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтайди. Қолаверса, МДҲ мамлакатларининг моҳир курашчилари билан тажриба ўрганишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Муҳташам спорт кошонага фахрий меҳмонлар қаторида Осиё ва жаҳон чемпмионлари, Осиё ҳамда ёзги Олимпия ўйинлари совриндорлари Ихтиёр Наврўзов, Рустам Ассакалов, Умиджон Исмонов каби мамлакатимизнинг номдор спортчиларни қарсаклар билан олқишланди.

– Ўзбекистонга иккинчи бор келишим. Бундан аввал Тошкентда терма жамоамиз сафида халқаро йиғинни ўтказган эдик. Эндиликда гуллар шаҳри Наманганга ҳам спорт мусобақаси, ҳам Халқаро гуллар фестивалини кўргани келдик, – дейди Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳри жамоаси вакили, спорт устаси Талавийбек ули Афтандил. – Гран-при турнирлари бошқа мусобақалардан фарқли ўлароқ асосан профессионалларни татамига чорлайди. Шу жиҳатдан ҳам биз спортчиларни тоблайди. Кучсиз рақибнинг ўзи йўқ бўлган мусобақани 67 кило вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчи устидан йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошладим. Насиб этса, Гран-прида ғоибликни қўлга киритиш учун астойдил курашаман.

Уч кунлик мусобақани эркин кураш бўйича иштирокчилар давом эттиришади. Халқаро турнирда ғолиб ва совринли ўринлар соҳиблари пул мукофотлари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Cара курашчилар Наманганда баҳслашади