Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган “Янги ҳаёт” очиқ учиш аэродромида "CanSat Uzbekistan-2025" мусобақасининг финал босқичи ўтказилди.

Ушбу тадбир Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан ёшлар ўртасида космик технологиялар, астронавтика ва муҳандисликка бўлган қизиқишни янада орттириш, уларнинг бу борадаги ғоя, ташаббус ҳамда ихтироларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.  

Унда мамлакатимиз бўйича 250 нафарга яқин умумтаълим мактаб ўқувчилари ва олийгоҳ талабаларидан ташкил топган 9 та жамоа ўзлари яратган микроспутникларни ўқув ракеталари ёрдамида баландликка учириб, ҳаво ҳарорати, масофа ва босим назорати каби бирламчи маълумотларни қабул қилиб олиш имкониятига эга бўлди.  

– Мазкур мусобақа доирасида мамлакатимиз бўйича танлов эълон қилинган эди. Шу асосида 400 нафардан ортиқ ёшларни махсус курсларда сунъий йўлдошни лойиҳалаш ва ясашга ўргатдик. Муҳими, ўғил-қизларимизнинг бу соҳага қизиқиши катта бўляпти. Бизнинг асосий вазифамиз бу жабҳада ёшларнинг билимини оширишдир. Ишонаманки, келгусида мамлакатимизга катта фойда келтирадиган технологик ечимларга туртки бўлади, – дейди Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори ўринбосари Муҳиддин Ибрагимов.

[gallery-23168]

Жараёнда ҳакамлар томонидан жамоаларнинг иштироки ва фаоллиги, ракета учиришга бўлган ёндашувлари белгиланган тартибда баҳоланди. Шу асосида биринчи ўринни Янги Ўзбекистон университети жамоаси қўлга киритди. Энди улар халқаро мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.  

Иккинчи ўрин эса Муҳаммад ал – Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети ёшларига насиб қилди. Учинчи ўринга Тошкент Давлат транспорт университети жамоаси лойиқ кўрилди. Шунингдек, мактаб ўқувчиларидан иборат жамоалар ҳам фаол қатнашди. Якунда улар ўртасида ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланди.  

Мазкур лойиҳа “STEAM” таълим йўналишида кадрлар тайёрлашнинг интерактив усулларидан бири бўлиб, ёшларнинг илмий ва ижодий қобилиятларини янада ривожлантириш, уларни аэрокосмик соҳага жалб қилиш, бу орқали янги авлод космик муҳандисларини етиштиришда муҳим аҳамиятга эга.

Мутахассислар таъкидлашича, “СanSat” бу кичик ҳажмдаги мини сунъий йўлдош бўлиб, илк бор бу лойиҳа 1990 йили AҚШда, “NASA” ва Америка университетлари ҳамкорлигида ташкил этилган. Бу орқали ёшларнинг космик миссияларда иштирок этиш кўникмасини оширишга қаратилган. Бугунга келиб эса “СanSat” учириш мусобақалари Россия, Хитой, Англия, Франция, АҚШ, Япония, Ҳиндистон, Туркия, Озарбайжон каби кўплаб давлатларда мунтазам ўтказиляпти ва иқтидорли миллионлаб ўғил-қизларни қамраб олмоқда. Uzcosmos агентлиги ташаббуси билан эса Ўзбекистон ҳам мазкур мамлакатлар қаторига қўшилди.  

А.Мусаев, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
CanSat Uzbekistan-2025: астронавтика ва муҳандисликка қизиқувчиларни бирлаштирди