Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудлари олис қишлоқ ва овулларгача энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллиги байрами “Ватан учун, миллат, учун, халқ учун!” эзгу ғоясидан руҳланган ҳолда шодлик билан нишонланмоқда.
Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида ҳам Ватанимиз истиқлоли хушкайфиятда байрам қилинди.

Сўзга чиққанлар юртимиз узра озодлик қуёши порлаган қутлуғ сана билан муборакбод этиб, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган оламшумул ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда прокуратура органлари, хусусан Мажбурий ижро бюроси фаолияти ҳам такомиллашиб бораётганлиги, кейинги йилларда соҳага доир муҳим қонунларга ўзгаритириш киритилаётгани, фармон ва қарорлар қабул қилинаётганини алоҳида таъкидлади.

Байрам тадбири давомида МИБ вилоят бошқармаси бошлиғи Бекзод Мирзааҳмедовга республика Бош прокурори буйруғига асосан учинчи даражали “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, бошқарма, шаҳар ва туманлар бўлимларида фаолият кўрсатиб келаётган, ўзининг меҳнати ва фидойилиги билан ўрнак бўлаётган ходимлар Бош прокурор, Бюро директори ва бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.