9 апрель - Амир Темур туғилган кун

Жаҳон тарихида Амир Темур сиймосининг алоҳида ўрин эгаллаши, бу зотнинг адолати замирида аввало халқ манфаати биринчи ўринда туриши аллақачон ўз исботини топган ҳақиқат бўлиб: ”Салтанат тўнини кийгач, ўз тўшагимда роҳатда ухлаш ҳузур-ҳаловатидан воз кечдим. Адолат ва инсоф билан Тангримнинг яратган бандаларини ўзимдан рози қилдим”, деган сўзларида бутун фаолияти даври бор бўй-басти билан акс этган. Шу боис ҳам, юртимизда  буюк давлатчилик асосларини қайта тиклаган йирик давлат арбоби, буюк бунёдкор, илм-фан ҳомийси, ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшган улуғ аждодимиз Соҳибқирон Амир Темур шахсига бўлган қизиқишнинг тобора ортиб бораётганини ва бу ўринда янгича ишлаш тамойиллари юзага келаётганини  биргина Темурийлар тарихи давлат музейи  жамоасининг мамлакатимиз ва жаҳон темуршунос олимлари, турли ташкилотлар билан бугунги кундаги  амалга ошираётган ишлари мисолида яққол кўришимиз мумкин. 

Буюк сиймо  туғилган куни арафасида Темурийлар тарихи давлат музейи катта илмий ходими, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Амир Темур ҳақида кўплаб мақолалар муаллифи Тўлқин Ҳайит билан гурунглашдик.

Қуйида суҳбат мазмуни  билан танишасиз.     

 -Аввало айтиш керакки, Марказий Осиё тарихини ўрганишда Амир Темур ва Темурийлар Ренессанс даврини муфассал ўрганмасдан туриб, бу минтақанинг тарихига баҳо бериш мумкин эмас. Кейинги йилларда  Бельгия, Франция, Туркия ва Қоғоғистон давлатларида дунёнинг етакчи темуршунос олимлари иштирокида ўтказилган халқаро анжуманларда қатор янги тадқиқотлар эълон қилинди ва улар асосида янги илмий адабиётлар чоп этилиб, ўқувчилар қўлига етди. Мамлакатимизда эса ҳар йили халқаро анжуманларни ўтказиш, дунё  тарихчилари билан ҳамкорлик қилиш  одатий анъана тусини олди ва бундай илмий ҳамкорликни йўлга қўйишни истаганлар сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Айниқса, Франциянинг Париж шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Темурийлар тарихи, санъати ва маданиятини ўрганиш жамияти президенти, йирик темуршунос олима Фредрика Брессанд хоним  ва қатор француз  тарихчилари, олимлари билан йўлга қўйилган илмий ва бадиий публицистик ишлар диққатга сазовордир. Жумладан, Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги арафасида француз олими, тарихчиси, жамоат арбоби Пиер Люминетнинг “Улуғбек  - самарқандлик фалакшунос” деб номланган  қимматли асари ўзбек тилига таржима қилинди. Олим унда Мирзо Улуғбекнинг илмий фаолиятига жуда катта эҳтиром кўрсатган ҳолда унинг давлатчилик, пул ислоҳотлари, бунёдкорлик ишларига ҳамда  инсонийлик ҳислатларига ҳар томонлама жиддий баҳо берган. 2019 йилда 30 нафар француз тарихчиси ва олими сафида Пиер Люминет ҳам  юртимизда бўлиб, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларининг диққатга сазовор жойларини кўздан кечирди, ҳамкорлари билан халқаро анжуманлар, турли йиғинларда, давра суҳбатларида иштирок этди. Энг муҳими, бу  дўстона илмий ҳамкорлик янги изланишларга асос бўлди.

Ҳар йили 9 апрелда мамлакатимизнинг барча вилоятларида  бу санага бағишланган йиғинлар, давра суҳбатлари турли ташкилот ва ўқув юртлари ҳамкорлигида ўтказиб келинмоқда. Музейда ҳам  бу тадбирга алоҳида тайёргарлик кўрилди. Айниқса, 9 апрель куни Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кундаги  тантанали тадбирлар халқ сайилига айланиб кетади. Турли ташкилотларда Темурийлар Уйғониш даври суратли кўргазмалари ташкил этилади, бадиий кечалар, байрам тадбирлари кенг тус олади. 

Халқимиз Амир Темур сиймоси акс эттирилган бадиий фильмлар, кўп қисмли сериаллардан тезроқ баҳраманд бўлиш орзусида эканлиги ҳам сир эмас ва яқин орада бу орзуларнинг руёбга чиқишига албатта ишонч  бор. 

Маълумки, бугунги кунда  Амир Темур ҳақидаги қомусий асарга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда ва айтиш керакки, кўп йиллик изланишлардан сўнг мамлакатимиз ва дунё темуршунос олимлари ҳамкорлигида, турли ишончли манбалар, адабиётлар асосида “Амир Темур қомуси”нинг биринчи жилди нашрга тайёрланди.

Қайд этиш керакки, Амир Темурнинг фаолияти кенг қиррали ва беқиёс бўлганлиги боис ҳам қомусни икки жилдда тайёрлаш, яъни биринчи қисмини айнан Соҳибқирон Амир Темур фаолиятига, иккинчи қисмини Темурийларга бағишлаш маъқул кўрилди. Чунки ҳар икки жиҳат таққослаб кўрилганда, худди шундай йўл тутиш мақсадга мувофиқ келиши ойдинлашди. Ўқувчиларимиз ҳам бизнинг бу фикримизга қўшиладилар, деган умиддамиз. 

Тарихимизда ўзига хос хазинамиз бўлмиш ноёб манба – “Темур тузуклари” нафақат тарихчи олимларнинг, балки бутун дунё илм-фан намоёндалари, иқтисодчилари, файласуфлари ва ҳарбийларининг ҳам қизиқишлари ва эътирофларига сазовор бўлган асардир. Унинг асл матнини излаб топиш ва таржима нусхалари билан солиштириб, асл ҳолида ўқувчига етказиш ҳамон долзарблигича қолмоқда.  Қўлимизга тушган энг сўнгги маълумотларга таяниб айтиш мумкинки, “Темур тузуклари”нинг асл нусхаси, яъни эски ўзбек тилида битилгани мавжуд ва уни излаб топиш жуда катта меҳнат ва албатта, катта маблағ талаб этиши ҳам сир эмас. Неча асрдирки, Соҳибқирон Амир Темурнинг машҳур “Тузуклари” эл орасида тарқагандан буён тадқиқотлар, илмий изланишлар тўхтагани йўқ. Бу нимадан далолат беради? Бу шундан далолат берадики,  “мазкур китоб мисраларида ўзгача илоҳийлик, улуғлик бор.  Тузуклар отахоннинг ўз фарзанд ва набираларига қолдираётган ўта муҳим маслаҳат ва васияти каби янграйди”, – деган эди ушбу асарнинг илк тадқиқотчилардан бири Жозеф Уайт. .

Чиндан ҳам шундай, буюк ҳукмдорнинг ўзи ҳам  “Тузуклар”нинг иккинчи қисмида:  “...салтанатни бошқариш ҳақида қўлланма ёзиб қолдирдим, токи фарзандларим, авлодим ва зурриётимдан бўлганларнинг ҳар бири унга мувофиқ иш юритсин”, дея алоҳида қайд этиб ўтган.

Бу ўринда бизни бошқа бир масала  алоҳида тўхталиб ўтишга ундайди: у шундан иборатки, баъзилар ҳалигача  нима учун Низомиддин Шомий ёки Али Яздийлар ва ўша давр бошқа тарихчиларининг асарларида “Темур тузуклари” ҳақида бирор ишора учрамайди, дея эскича фикр юритишдан тўхтаётгани йўқ. Бу борада шуни англаш керакки,  ҳарбий аҳамиятга эга ҳар бир нарса қаттиқ сир сақланган, эл кўзидан пана тутилган, яширилган, чунончи Чингизхон ҳам ўз “Ясо”сини яширин сақлаган. “Темур тузуклари” – ноёб дастур бўлиб, унда  Соҳибқирон Амир Темур давлатчиликда амалий ишлар билан бирга унинг барча йўл-йўриқларини ипидан-игнасигача кўрсатиб ўтган, жумладан,  улуғ ҳукмдорнинг йирик армияни шакллантириш, ҳарбий юришлар режаси, тактика ва стратегияси,  энг катта жангларнинг шарҳи ва уларни  амалга ошириш йўллари ҳам изчил ва содда, лўнда баён этилган. Янада муҳимроғи, Соҳибқирон Амир Темурнинг  куч ва адолатни бирлаштириш борасидаги дунёвий қарашлари ҳам ўз аксини топган бўлиб, ўша даврда бундай китобнинг ўзгалар қўлига тушиб қолиши анча хавфли эди. Аммо кўрамизки, бундай нодир  асарнинг ошиқлари кўп бўлган ва уларнинг ҳар бири уни қўлга киритиш пайида изланганлар, елиб-югурганлар ва керак бўлса, маблағларини ҳам аямаганлар.

Сўзим қуруқ бўлмаслиги учун бир мисол келтирай: Жозеф Уайт 1782 йилнинг 15 сентябрида“Дўстим Деви ўз хизматини тамомлагач, юртимизга (яъни Англияга) ушбу асарни ҚАНЧА МАБЛАҒ ва КУЧ кетса ҳам олиб келишига ишонаман”, деб ёзган*. 

Эътибор беринг!

“Қанча маблағ ва куч кетса ҳам”, дейилмоқда. Бу оддий гап эмас ва буни дунё кўрган инглиз  кишиси айтмоқда.

“Темур тузуклари”  – чиндан ҳам Соҳибқирон Амир Темур томонидан  Темурийларга мерос қолдирилган  давлатни бошқариш ҳақидаги  МАХФИЙ ДАСТУР эди.

Сўз исботи билан.     

Англияда Уильям Деви 1779 йилнинг 24 октябрида “Тузукларнинг аслияти масаласи” мақоласида жуда қизиқ воқеани келтиради, яъни у ёзадики:  “Шоҳ Олам кутубхонасида “Темур тарихи ва Тузуклари”нинг чиройли кўчирма нусхаси мавжуд ва шоҳ уни алоҳида эътибор билан сақлайди. Менга бўлган илиқ муносабати сабабли, ўз кутубхонасидаги барча китоблардан фойдаланишим учун рухсат берган, фақатгина ушбу китобни сўрамаслигимни олдиндан огоҳлантирган”

Демак, инглиз зобитлари Жозеф Уайт ва Майор Девилар “Темур тузуклари”ни фақат ўзларининг қизиқишлари учун эмас, балки инглиз жамияти манфаати учун ҳам унинг зарурлигини ҳис этганлар ва иккинчи томони Амир Темурнинг адолати уларни жуда қизиқтирган.

Жозеф Уайт, 1782 йил 15 сентябрда қуйидаги сўзларни битган эди:

“Агарда ушбу (ёзганларим)ни ўқиётган ўқувчи Темурнинг ҳаёти ҳақида бошқа асарларни ўқиб чиқмаган бўлса, у учун менинг мақтовларим ўринсиз ва бўрттириб айтилган олқишдек туюлиши турган гап. Аммо ўқувчи унинг ҳаёти ва шахси билан таниш бўлса, унда менинг сўзларим унга буюк инсон шахси пойига самимий ҳавас ва юракдан чиққан эътироф исботидек қабул қилади.

Яна бир манбага эътибор қаратайлик.

Луи-Матьё Ланле:

“Айрим бахил муаллифлар ўзларининг разилона солномаларида Соҳибқиронни қанчалик нохолис талқин қилмасинлар, барибир, унинг номи не-не халқлар тарихи саҳифаларида ўчмас ҳарфлар билан битилган ва мангу қолажакдир”. 

Бу ҳар икки инсон ҳам оддий одамлар эмас. Ўз даврининг энг илғор кишилари бўлиб, ҳар бир сўзларини етти ўйлаб айтадиган зотлар эди. Шу боис ҳам, уларнинг фикрларини жуда қимматли ва ўринли, деб биламиз.

Чиндан ҳам, биз қадрлайдиган, эъзозлайдиган ўтмиш мерос – Соҳибқирон Амир Темурдан қолган кўрсатмалар, яъни тузуклар  адолат билан иш юритишимизда, толерантликни улуғлаб, дунёда  дўстликни шарафлаб, тинчлик ва тараққиёт учун хизмат қилишимизда, айниқса, ёш авлодни ҳар томонлама билимли, мард, жасур, ватанпарвар, халқпарвар, янги ташаббус ва ғояларни илгари сурувчи комил ва баркамол шахс сифатида тарбиялашимизда муҳим дастур бўлиб хизмат қилишига шак-шубҳа йўқ.  Энг  муҳими, барча тадқиқотчилар таъкидлаганидек, унда Соҳибқирон Амир Темур сиймоси ўзининг адолати билан гўзал ва бетакрор тарзда намоён бўлганки, унинг мунаввар нурлари қалбларни ёруғликка тўлдириб, эзгуликка ундайди ва ҳар биримиз  У зотнинг: “Адлу эҳсон билан жаҳон гулшани обод бўлади”, деган сўзларини хушнудлик билан такрорлашга ошиқамиз. Ҳақиқатни айтганда, кимки дунёда адолат деб яшар экан, ундай шахслар сиймоси олдида таъзим қилсак ярашади.

                                                                Суҳбатни Жовли Хушбоқов ёзиб олди.

ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк сиймога эҳтиром