
Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бўлган эътибор билан чамбарчас боғлиқ.
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида бўлиб ўтди.


“Амир Темур ва Темурийлар даврида илм-фан ва маданият” мавзусида ташкил этилган Республика илмий-амалий анжуманида Соҳибқирон Амир Темурнинг бунёдкорлик ишлари, ҳарбий юришлари ва илми, миллий давлатчилигимиз тарихида нафақат етти иқлим султони сифатида, балки юрт ободлиги ва халқ фаровонлиги йўлида бор куч-ғайратини сафарбар этган буюк давлат арбоби экани алоҳида қайд этилди.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, она юртга чексиз меҳр-муҳаббат ҳамда садоқат туйғуларини шакллантириш, ватанпарварлик, халқпарварлик фазилатларини юксалтириш мақсадида ташкил этилган анжуман доирасида бадиий ва тарихимизга оид китоблар ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА