Халқимизнинг фахру ифтихорига айланган, эзгу ишлари, ёзган асарлари, улкан хизматлари ва беқиёс жасорати билан абадиятга дахлдор бўлган улуғ аждодларимиз бисёр. Элу юртимизнинг асл фарзанди, миллат қаҳрамони, маърифатпарвар аллома – Мунаввар қори Абдурашидхонов ана шундай нурли сиймолардан биридир.

Буюк тараққийпарвар, Ватан ва миллат фидойиси, Туркистон жадидчилик ҳаракатининг дарғалари қаторида эътироф этиладиган Мунаввар қори серқирра истеъдод соҳиби бўлган. У беназир ислоҳотчи ва моҳир ташкилотчи, жонкуяр маорифчи-педагог, қалами ўткир журналист, ношир, нотиқ, истеъдодли олим, адиб, шоир, тилшунос, ҳуқуқшунос, машҳур жамоат ва сиёсат арбоби эди.

Қомусий билимлар соҳиби Мунаввар қори илмий-амалий фаолиятининг ниҳоятда кенг қамровлилиги билан жадидлар орасида алоҳида нуфузга эга бўлган. Шунингдек, у миллат ва халқ озодлиги, Ватан мустақиллиги учун курашган.

Халқнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий тафаккурини бойитишга беқиёс ҳисса қўшган Мунаввар қори Абдурашидхонов ўз даврида инсоннинг маънавий ва маданий ривожланиши учун зарур бўлган илм олиш ҳуқуқи ва уни кафолатлаш борасида қимматли фикрлар билдирган, долзарб муаммоларни илгари сурган.

Мунаввар қори миллат ва мамлакат тараққиёти учун халқ орасида илм-фанни кенг ёйиш, оммани саводхон ва маърифатли қилиш, диний ва дунёвий билимлардан баҳраманд этиш, ёшларни даврнинг илғор руҳида тарбиялаш зарурлигини теран англаган ва бу борада алоҳида фидойилик билан саъй-ҳаракат қилган.

"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сони адиб, мураббий, муҳаррир, маърифатпарвар, жамоат арбоби Мунаввар қори Абдурашидхон ўғлига бағишланади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/KZgTZls6EsI" title="Munavvar Qori ilm-ma’rifat targ`ibotchisi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Буюк ҳуқуқшунос ва миллат фидоийси — Мунаввар Қори (+видео)