Ватанимиз тарихидаги 9 сентябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1141 йил (бундан 884 йил олдин) – қорахонийлар ва салжуқийларнинг бирлашган қўшини билан қорахитойлар ўртасидаги машҳур Қатвон жанги бўлиб ўтди. Самарканд яқинида бўлган бу жангда қорахитойлар қўшини Султон Санжар қўшинини тор-мор келтирган. Жанг майдонида 70 минг мусулмон вафот этган. Қорахитойлар томонидан Самарканд ва Бухоро шаҳарлари эгалланган.

1151 йил (бундан 874 йил олдин) – “Абу Ҳанифа ас-Соний” (Иккинчи Абу Ҳанифа) номи билан машҳур бўлган аллома Жамолиддин Убайдуллоҳ ибн Иброҳим таваллуд топди (вафоти 1233 йил). Унинг “Шарҳ ал-Жомиъ ас-сағир” ва “Китаб ал-фуруқ” номли асарлари бор. 

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – Туркистон республикаси ҳукумати “Умумий меҳнат мажбуриятини ҳаётга тадбиқ этиш тўғрисида” қарор қабул қилди. Ана шу қарорга мувофиқ “меҳнат билан шуғулланмайдиганлар”ни зўрлик билан жамоат ишларига жалб этиш бошланди.

1920 йил (бундан 105 йил олдин) – Бухоро амирлигини босиб олган Туркистон фронти қўмондони Михаил Фрунзе қуйидаги буйруқни эълон қилди: “Қўлга киритилган Эски Бухоро ҳукумати хазинасининг барча бойликлари қаттиқ назорат остида сақланиши керак, сандиқлар ва бўғчалар очилмасдан, улардаги олтин ва кумуш буюмлар, пуллар ва бошқалар Бухоро ревкомининг вакили иштирокида муҳрлаб қўйилсин”. Муҳрланган бойликлар, амир хазинаси Петербургга 13 та юк вагонида жўнатилди. Хазина бойликлари: тилла тангалар, олтин буюмлар, тарихий ва бошқа бадиий аҳамиятга эга қимматбаҳо ашёлар эди.

1920 йил (бундан 105 йил олдин) – Туркистон республикаси ҳукумати “Концентрацион лагерларни ташкил этиш тўғрисидаги Низом”ни тасдиқлади. Бу қанчадан-қанча инсонларни, шу жумладан, мутлақо айбсиз кишиларни суд ва тергов қилмасдан қамаб қўйиш учун кенг йўл очилганидан, бундан буён большевикларнинг тоталитар тартиботи ўлкада давлат сиёсати даражасига кўтарилганидан далолат берарди.

1920 йил (бундан 105 йил олдин) – Бухоро шаҳрида ўзбек адабий тилида, ислоҳ килинган араб имлосида “Бухоро ахбори” газетаси чоп этила бошланди. 1923 йилнинг 16 октябргача унинг 214 сони чоп этилган. Газета дастлаб 4 саҳифада 1000–1500 нусхада чоп этилган бўлса, 1922 йил кузидан бошлаб, у 7–8 саҳифада ҳафтада 2–3 марта 2000–2500 нусхада нашр этилди. “Бухоро ахбори” газетаси Бухоро республикасининг ички ва ташқи сиёсати, ўз даврининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий жараёнлари ва муаммолари масалаларини ўнлаб рукнлар остида имкон қадар холисона ҳамда танқидий руҳ билан ёритди. 

Тарихчи Камол Раҳмоновнинг ёзишича, “Бухоро ахбори” газетасининг 1923 йил сентябр ойи сонларидаги “Японияда мисли кўрилмаган офат”, “Япония: 11 шаҳарнинг ҳалок бўлиши. Зарар 50 млрд сўм олтин”, “Японияда табиий офат: 1029 марта ер қимирлаши”, “Япония офатларига ёрдам” каби мақолаларда Японияда рўй берган зилзила тафсилотлари ва Бухоро халқининг жабр кўрган япон халқига берган маънавий ҳамда моддий ёрдами баён қилинади. “Токио, Иокагама ва бошқа шаҳарлар хароб бўлди. Токио ёнадур. Темир йўл, радио, телеграф бузилғон. Пойтахтдаги подшо саройи, театр, полиция биноси, дорилфунун, қурол-яроғ заводи, дори омбори, газета идоралари ва 20 000 қадар уй емирилди. Шаҳарға қуруқлик орқали борадурғон йўл кесилди... Сумигава дарёси тескари қараб оқмоққа бошлади”, – деб ёзилган эди “Бухоро ахбори”нинг 1923 йил 9 сентябрда чоп этилган 199-сонида. 

1932 йил (бундан 93 йил олдин) – режиссёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мақсуд Юнусов таваллуд топди (вафоти 2020 йил). У Ўзбекистон телевидениесида видеофильм жанрининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Мақсуд Юнусов 2002 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари” тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – Москвада, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасида, Ўзбекистон билан Аргентина ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Протокол имзоланди.

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “«Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

1999 йил (бундан 26 йил олдин) – Тошкентда “Ўзбекистон – Эрон” дўстлик жамиятининг таъсис мажлиси бўлиб ўтди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. 

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “«Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимидаги футбол академиялари ва футбол мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухороликлар даҳшатли зилзиладан жабр кўрган япон халқига ёрдам кўрсатган эдилар