Бухоро шаҳрида туризм инфратузилмасини ривожлантириш, сайёҳлар учун янги туризм манзилини ташкил қилиш мақсадида Модарихон мадрасасида инфотур ташкил этилди. Унда вилоятда фаолият юритиб келаётган туроператорлар, экскурсоводлар, меҳмонхона хўжалиги субъектлари ҳамда хорижий сайёҳлар иштирок этди.

– Инфотурдан кўзланган мақсад янги очилган туризм объектини маҳаллий тур компаниялар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, унинг нуфузини кўтариш ва турпакетларга киритишдан иборат. Шунингдек, туроператорларга келгусида мазкур мажмуага хорижий туристлар ташрифини ташкил этишга доир аниқ тавсиялар берилди, – дейди вилоят туризм бошқармаси бошлиғи Суҳроб Бобокалонов.

Инфотур давомида ўзбек миллий куй-қўшиқлар, бетакрор рақслар ва Бухоро мавригилари ижро қилинди. Таъкидлаш жоизки, эндиликда Модарихон мадрасасига ташриф буюрувчилар нафақат тарихий объект билан танишиш, балки миллий куй-қўшиқлар оҳанги остида ўзбек таомларидан ҳам тановул қилиш имконига эга бўлади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорога саёҳат қилинг