Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилояти Кенгаши томонидан “Табиат учун бирлашайлик” шиори остида ёш олималар экофоруми доирасида илмий тақдимот ўтказилди.

Унда архитектурадаги экология масалалари, яшил қурилиш концепциясини ривожлантириш, шаҳарсозликда энергия тежамкор технологияларни қўллаш ва экологик меъморчилик тамойилларини кенг жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, таркибида азот ва олтингугурт бўлган антисептиклар олиш технологиясини ишлаб чиқиш, ҳамда “БиоФих” ўсимлик таркибига асосланган экологик хавфсиз пластирларни яратишга оид янги ишланмалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Тадбирда ёш олима аёллар илмий ишлари тақдимоти намойиш қилинди. Жумладан, Илғор технологиялар маркази Биотехнология лабораторияси кичик илмий ходими Шаҳнозахон Умарова сўзга чиқиб, “Антибиотик резистентликнинг келиб чиқиши ва уни биотехнологик усулда бартараф этиш имкониятлари” мавзусида ўз тақдимотини намойиш этди.

– Антибиотикларга чидамлиликнинг инсон саломатлиги учун хавфли оқибатлари, глобал миқёсда ушбу муаммо кескин тус олмоқда. Шунингдек, тақдимотда биотехнологик усулда анъанавий антибиотикларнинг ўрнини босувчи, табиий манбалардан ажратиб олинадиган антимикробоксилларни ишлаб чиқиш имкониятлари ва уларнинг афзалликлари ҳақида ҳам асосланган маълумотларни тақдим этдим, – дейди олима Шаҳнозахон Умарова.

Тадбир сўнгида ўз ғоя ва ташаббуслари билан фаол иштирок этган олималарга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, бу каби учрашувларни бошқа олий таълим муассасаларида ҳам ўтказиш бўйича таклифлар билдирилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода ёш олималарнинг экофоруми