Бухорода “Тоза ҳудуд” акцияси (+видео)
Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Бухоро вилояти бўлинмаси томонидан ННТ ва Дўстлик уйида Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилояти Кенгаши, “Қизиқ ярим ой” жамияти Бухоро вилояти бўлинмаси, Бухоро шаҳар ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда “Тоза ҳудуд” акцияси бўлиб ўтди.
Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоятда фаолият юритаётган миллий маданий марказлар, ННТлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Бугун экологик муаммолар дунё саҳнасидаги қисқа фурсатлар ичида ҳал этилиши ва жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган муаммолардан бирига айланиб улгурди. Боиси, экологик вазият ва муаммоларнинг инсоният ҳаётига, саломатлигига бўлган таъсир доираси кун сайин ортиб бормоқда. Шу боис, бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам экологик вазиятни тубдан яхшилаш, инсон ҳаётига таъсир ўтказувчи экологик муаммоларни бартараф этишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
[gallery-24146]
Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш, экологик тоза ҳудуд режимини жорий қилиш белгиланган. Шунингдек, шаҳарлар бош режаларини тузишда улар ҳудудининг камида 30 фоизини яшил майдонлар ташкил этиши, турар-жой биноларини қуришда “яшил майдон”ларни аҳолининг сонига мутаносиб бўлишини таъминлаш ҳамда атроф муҳитни кузатиш, унинг ифлосланиш даражасини прогноз қилиш тизимини ривожлантириш назарда тутилган.
Акция доирасида ННТ ва Дўстлик уйи олдидаги боғда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда боғ атрофи бегона ўтлардан ва чиқиндилардан тозаланди, кўчат таглари юмшатилди ва суғорилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/T5pggrMc5EM" title="Buxoroda “Toza hudud” aksiyasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари.