
Президентимизнинг "Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ юртимизда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланган.
Ушбу ташаббус спортни кенг оммалаштириш, аҳолининг соғлом турмуш тарзига бўлган эътиборини янада оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу муносабат билан бугун эрта тонгдан Бухоро вилоят спорт бошқармаси жамоаси Жисмоний тарбия ва спорт куни доирасида эрталабки бадантарбия машғулотларини бажаришди.


Ушбу кун соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт билан мунтазам шуғулланишга бўлган рағбатни оширишга хизмат қилади.
Н.Раҳмонова, ЎзА