Аҳолини барқарор ва хавфсиз ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш, шунингдек, табиий газдан фойдаланишда қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида республика бўйлаб тизимли назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ушбу жараёнларда газ таъминоти корхоналари, назорат органлари ҳамда тегишли идоралар ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориб, ноқонуний уланишлар ва ресурслардан асоссиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ана шундай тадбирлар доирасида Бухоро вилоятида ҳам қатор қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, Бухоро тумани “Гулшанобод” МФЙда жойлашган “D. J. 2.” оилавий корхонасига қарашли умумий овқатланиш масканида хатлов ўтказилган.

– Унга кўра, истеъмолчи таъминот ташкилоти билан шартнома расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб олган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлди. Ҳолат бўйича далолатнома тузилди ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра келтирилган зарар 1 миллиард 160 миллион сўмни ташкил қилди.

Яна бир ҳолат вилоятнинг Шофиркон туманида қайд этилди. “Мингчинор” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Х. Б. ўз хонадонидаги иссиқхонани қиздириш мақсадида ҳисоблагичдан ташқари тармоқ тортиб, “занго‌ри ёқилғи”дан ўғринча фойдаланиб келаётгани аниқланди. Ҳолат бўйича 135 миллион 360 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Барча ҳолатларга тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда, – дея таъкидлади ахборот хизмати раҳбари Д.Жуманиёзова.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода рейд: 1,4 миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди