ФОТОРЕПОРТАЖ

Бухоро шаҳрида Наврўз байрами муносабати билан “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя остида Миллий гвардия вилоят бошқармаси Отлиқ кавалерия отряди ва Чавандозлар мактаби ҳамкорлигида Отлар паради ўтказилди.  

“Арк” қўрғонидан бошлаб “Шаҳристон” майдонигача бўлган масофада ташкил этилган парадда маҳоратли чавандозлар юртдошларимизга байрамона кайфият улашди.  

[gallery-22375]

Таъкидлаш керак, вилоят чавандозлар мактаби Бухоро туманидаги Деҳчабеги қишлоғида жойлашган. Мактабда ҳозирги кунда 31 бош зотдор от мавжуд.  

Ҳозирга қадар мактабда 16 та секция ташкил этилиб, уларга 216 нафар шуғулланувчи жалб этилган. Секциялардан 6 таси “Конкур”, 5 таси “Улоқ-кўпкари”, 3 таси “Учкураш”, 1 таси “Поло”, 1 таси “Пойга ва от устида кураш” турларига ихтисослашган.  

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода отлар паради ташкил этилди