Бухорода Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Канада маҳаллий ташаббуслар жамғармаси ҳамкорлигида “Тинчликпарвар журналистика – барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш омили сифатида” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда журналистлар, блогерлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари қатнашди.

Тадбир жараёнида иштирокчилар можаролар ҳақида маъсулиятли ва мувозанатли ёндошув, ахборот манбаларини текшириш ва манипуляцияларни аниқлаш, дезинформацияга қарши самарали усуллар, жамоат онгини иғвосиз ва тўғри маълумот билан таъминлаш каби масалалар бўйича билим ва амалиётга эга бўлди.

[gallery-26204]

Тренерлар томонидан тинчликпарвар журналистиканинг асосий мақсади вазиятни кескинлаштириш эмас, балки жамоатни хабардор қилиш ва мувозанатли фикрни шакллантириш экани таъкидланди.

Иштирокчиларнинг таъкидлашича, бу билимлар минтақада барқарорлик, ижтимоий мулоқот маданияти ва ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода ўқув семинари бўлиб ўтди