Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 3-Бухоро округ комиссияси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 3-Бухоро округ комиссияси раиси Мирзоҳид Даминов ахборот берди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 30 апрель куни мамлакатимиз тарихидаги муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Референдуми бўлиб ўтади. Ҳозир мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар қизғин паллага кирди.  

Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 16 мартдаги мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегараларида 14 та референдум округлари ташкил этилган эди. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 3-Бухоро округи Бухоро вилояти чегараларида ташкил қилинган бўлиб, Округ референдум комиссияси Бухоро шаҳри, Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 10-уйда жойлашган. Округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 131 минг 414 нафарни ташкил қилади.

[gallery-11192]

Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 23 март куни бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказувчи 14 та округ комиссиялари, шу жумладан 15 нафар таркибдан иборат 3-Бухоро округ комиссияси аъзолари таркиби тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 28 июндаги қарори билан тасдиқланган Низомда округ комиссиялари ишини ташкил қилишнинг асосий қоидалари белгилаб қўйилган.

Округ комиссияси ўз фаолиятини қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлилик принциплари асосида амалга оширади.  

Шунингдек, брифингда комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 3-Бухоро округи ҳудудидаги овоз бериш участкалари жойлашган бинолар тўғрисидаги масала кўриб чиқилган таъкидланди. Вилоятдаги жами 610 та референдум участкасида овоз бериш жараёнлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, энг кўп участка Ғиждувон тумани ва Бухоро шаҳрида жойлашган.  

Берилган маълумотларга кўра, жорий йилги жараёнларда ҳам энг кўп сайлов участкаси мактабларда жойлашган. Шунингдек, 45 та участка коллеж, техникум ва лицейларда, 21 таси маҳалла идорасида, 19 таси тиббиёт тизими муассасаларида, 18 таси давлат тизими муассасаларида, 16 таси маданият ва спорт марказларида жойлашган. Шунингдек, 11 таси тадбиркорлик субъектларида, 8 та участка ҳарбий қисм ва олий ўқув юртларида жойлашган.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода ҳам референдумга ҳозирлик авжида