Президентимиз ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятида 15 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилиши белгиланган.
Кўҳна ва боқий Бухорода тили, дини, миллатидан қатъи назар барча бир тану, бир жон бўлиб кўчат ўтқазиш акциясида ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Ана шундай хайрли иш 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан ўтказилди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари, миллий маданий марказлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Бухоро шаҳридаги "Аҳмад Дониш" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Навоий шоҳ ҳамда Қаюм Муртазоев кўчалари кесишмасида вилоятда истиқомат қилиб келаётган турли миллат вакиллари томонидан "Дўстлик боғи" ташкил этилди. 11 та миллий маданий марказлар вакиллари “Долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида "Дўстлик боғи"да турли хил 150 тупга яқин манзарали дарахт кўчатлари ўтқазди.
Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов, Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Эркин Мажидов иштирок этди.


Зариф Комилов, ЎзА