Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Бухоро вилояти Кенгаши қошида «Депутат аёллар клуби» иш бошлади.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши партия ташкилотлари ходимлари, шаҳар Адлия бўлими вакиллари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига ЎзМТДПдан сайланган депутат аёллар, партия фахрийлари ҳамда фаоллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Тадбирда сўз олган партия вилоят Кенгаши раиси Махсуд Муҳаммедов мамлакатимизда хотин-қизлар, оила, оналик ва болалик, тазйиқ ва зўравонлик, гендер масалалари борасида мавжуд муаммоларни тизимли ҳамда манзилли ҳал этиш, шунингдек жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, хотин-қизларга оид қонунчилик устидан жамоатчилик, депутатлик ҳамда парламент назоратини ўрнатиш, бу борада хотин-қизлар масаласи билан бевосита фаолият юритувчи Нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги хусусида тўхталиб ўтди.

Таъсис этилган клубнинг мақсади эса барча даражадаги аёл депутатларнинг мулоқот ва тажриба майдонини яратиш ҳамда ҳудудий ва маҳаллий Кенгашлардаги аёл депутатларга “Устоз-шогирд” анъанасига кўра, ҳудудлардаги “Аёллар қаноти” фаоллари бўлган хотин-қизларни бириктириш орқали сиёсатчи аёлларнинг янги авлодини тарбиялашдан иборатдир.

Вилоят Кенгашининг 21 минг 100 нафар умумий аъзолари сонининг 10 минг 303 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашида ЎзМТДП депутатларининг 3 нафари, Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари депутатларининг 22 нафари, Олий Мажлис Сенати аъзоларининг 1 нафари, Кенгаш раисларининг 2 нафари, Кенгаш раиси ўринбосарларининг 18 нафари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган аъзоларининг 2 нафари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламентига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган аъзоларининг 1 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Тадбир давомида сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎзМТДП депутати Абера Ҳусейнова, “Гендер тенгликнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида сўз юритиб, вилоят Кенгаши қошидаги “Депутат аёллар клуби” нинг очилиши ниҳоятда ўринли бўлгани, мазкур клуб депутат аёллар ҳамжиҳатлигини таъминлашда, ўзаро фикр ва тажрибалар алмашинилишида аҳамиятли саналиши билан бир қаторда жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий фаоллигини ошириш каби мураккаб масалаларни депутатлар ҳамкорлигида ҳал этилишида ҳам муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади. Шунингдек у ўз сўзида, гендер тенглик масаласи биргина давлат ҳамда жамоат тузилмалари зиммасига юклатилган вазифа эмас, гендер стратегияси бу борадаги мақсадли вазифаларни умумлаштириб, ўзаро уйғунлаштиришга имкон беришини ҳам айтиб ўтди.

Тадбир давомида “Депутат аёллар клуби”нинг стратегик Йўл харитаси белгилаб олинди.

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, таълим олишларида кўмаклашиш, одам савдоси, зўравонликдан жабр кўрган, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши ҳамда Республика «ISTIQBOLLI AVLOD» ижтимоий-ахборот маркази вилоят бўлими билан ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода “Депутат аёллар клуби” иш бошлади