“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали тасарруфидаги ҳамда хусусий газ тўлдириш шохобчаларида газ баллонида ҳосил бўлган оғир қолдиқларни тўкиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– 2025 йилнинг илк ойидан бошлаб то бугунга қадар 609 796 дона маиший газ баллонларидан 61 минг тоннадан ортиқ оғир қолдиқ тўкиб олинди. Хусусан, Қоракўл туманида жойлашган газ тўлдириш шохобчасида ҳам бу каби амалий ишлар бажарилмоқда. Бугунга қадар 165 мингдан ортиқ газ баллони қабул қилиниб, уларнинг 126 985 таси оғир қолдиқдан тозаланган. Шунингдек, ходимлар томонидан газ баллонларини етказиб бериш жараёнида ҳосил бўлувчи оғир қолдиқни ўзбошимчалик билан тўкиш мумкин эмаслиги, уни тўкиб олувчи махсус жойлар ва ускуналар борлиги фуқароларга тушунтирилмоқда, – дейди Газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Азиз Расулов. 

* * *

Бухорода ёқилғи-энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида Бухоро вилоятида 120 та ҳолатда энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш ҳолатлари аниқланиб, айбдорларга нисбатан маъмурий ишлар кўрилган. 

Мисол учун, Бухоро шаҳридаги “Ф.Я.” МЧЖга қарашли 0,15 кВт қувватдаги электр энергиясидан куннинг ёруғ вақтида фойдаланиш ҳолати аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шунингдек, шаҳарнинг Ҳавзи Нав маҳалласида жойлашган тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхона 1,98 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Суриштирувларга кўра, қишда ушбу маҳалла аҳолиси газ пастлигидан азият чекади. Аммо, ушбу корхона йил ўн икки ой давомида газдан максимал босимда фойдаланиб келган. Айни вақтда корхона эгаларига нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилояти хабарлари – қисқа сатрларда