Бухоро вилояти Вобкент тумани Бешработ маҳалласида истиқомат қилаётган Гулчеҳра Қудратова оғир ижтимоий вазиятда қолган оила муаммолари маҳалладаги ижтимоий ходим назаридан четда қолмади. Ўрганишлар давомида оилани фаровонликка эришиши учун индивидуал хизматлар режаси тузилди.

– Режага биноан, “маҳалла еттилиги” томонидан оила вакилларига  7 бош қўй берилди, – дейди Бешработ маҳалласидаги комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходим Лайло Рамазонова. – Хонадон газлаштирилди. Маҳалладаги электр симёғоч яроқсиз ҳолга келгани сабаб янгисига алмаштирилди. “Саховат ва кўмак” жамғармасидан моддий ёрдам ажратилди. Вилоят бўйича 10862 та оила реестрга кирган бўлиб, уларнинг 7907 тасига индивидуал режа тузилган.  

***  

Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармасининг 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда келгусидаги вазифаларни белгилаш юзасидан навбатдаги ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди. Унда бошқарма таркибий тармоқлари ходимлари ҳамда туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари ва давлат ижрочилари қатнашди.  

Ҳайъат мажлисида бошқарма бошлиғи, адлия катта маслаҳатчиси О.Мардонов ўтган 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликларга атрофлича тўхталди.  

Таъкидланишича, 2024 йил давомида Бюронинг вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари иш юритувига 7,0 триллион сўмлик 471.785 та ижро ҳужжатлари қабул қилинган. 4,5 триллион сўмлик 318.443 таси тамомланиб, шундан 2,3 триллион сўм (2023 йилда 1,7 триллион сўм) амалда ундирилиши таъминланган. Давлатга ундирув билан боғлиқ 349.090 та ижро ҳужжатларини 244.763 таси(1,7 триллион сўм)ни  ижроси тамомланиб, шундан 202.785 та ҳужжатлар бўйича 893,7 миллиард сўм маблағлар амалда ундирилиши таъминланган.  

Ҳайъат йиғилишида раислик этувчи ижро ҳужжатларини қонунда белгиланган муддатларда ҳал этилиши, қолдиқдаги ҳужжатлар сонини кескин камайтириш устидан назорат ўрнатиш, бу борада барча ходимларнинг масъулиятини янада ошириш зарурлигини таъкидлади.  

***  

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 26 яшар йигит сохта пул сотишга уринган пайтда қўлга тушди. Аниқланишича, пулларни у Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги икки шахсдан олган. Улар ижарадаги уйда 100 минг сўмлик купюраларни принтерда тайёрлаган. Улардан ҳам 28 миллион сўм сохта пул ва ускуналар топилган.  

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилояти хабарлари – қисқа сатрларда