Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокидаги “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳасининг 1-босқичи доирасида Бухоро вилоятидаги 195 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1 миллион 254 минг аҳолини марказлашган тоза ичимлик суви ҳамда 165 минг аҳолини оқова сув билан таъминлаш мўлжалланган.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 августдаги “Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” (2 босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори  дастуриламал бўлмоқда.  

Бухоро ва Шофиркон туманлари марказида ҳам оқова сувни бартараф этиш, канализация тармоқларини шай қилишга доир лойиҳалар ишлаб чиқилган.  

Халқаро ташкилот лойиҳачи-консультантлар гуруҳи мазкур туманларда бўлди.  

Дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича Бухоро туманида умумий қиймати 12,1 миллион АҚШ долларига тенг иш бажарилиши кўзда тутилган. Туман марказида яшовчи аҳоли хонадонлари бўйлаб 71,8 километрдан иборат босимли ва оқова сув тармоғини 155 километрга чўзилган канализация тармоғига улаш, шу тизимда 11 та оқова сув насос станцияси, 1 та қуввати 4700 метр куб соат сув оқова тозалаш иншооти, 2 та трансформатор пунктига эга станция ва бошқарув ишлаб чиқариш биносини қуриб фойдаланишга топшириш мақсад қилинган.

Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли туман марказидаги 5 та маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи 31 минг аҳолининг 28,7 минг нафари илк бор марказлашган канализация тармоғига уланади.

Шофиркон тумани марказидаги 5 та маҳаллада канализация тизимини ривожлантириш лойиҳаси учун 11,5 миллион АҚШ долларига тенг маблағ молиялаштирилган. Туман марказида 74,3 километр босимли ва оқова сув тармоқларини ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.  

Бухоро ва Шофиркон туманлари ҳокимликларида хорижий мутахассислар билан бўлган музокараларда канализация тизимига оид тайёрланган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро ва Шофирконда оқова сув тизими яхшиланади