Бухорода ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний бино ва иншоотларни бартараф этишга доир ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар, депутатлар, маҳалла фаоллари, вилоят ва Бухоро шаҳар ҳокимлиги, прокуратура, мажбурий ижро бюроси органлари, тегишли бошқармалар мутасаддилари қатнашди.

Дастлаб вилоят ҳокимининг ўринбосари Жалол Арашов мавзу доирасида йиғилганлар ахборот берди. Таъкидланганидек, сўнгги йилларда юртимизда хусусий мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини бевосита ёки билвосита чеклашни назарда тутувчи бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг 2022 йил 24 августдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони билан мулкий муносабатларда бозор иқтисодиёти тамойилларини тўлиқ жорий этишга тўсқинлик қилувчи бир қатор тартиблар, талаблар ва чекловлар бекор қилинди.

Бундан ташқари, ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш борасида ҳам тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” ги қарорига кўра шаҳар ва туманларда 637,5 гектардан иборат бўлган 5449 та ер майдонлари очиқ аукцион савдоларига чиқарилган. Шундан, 67,5 гектар 14 та ер майдонлари аукцион савдолари орқали реализация қилинган.

Шунга қарамай, вилоятда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш, тегишли рухсатномалар олмасдан туриб амалдаги шаҳарсозлик талабларини қўпол равишда бузган ҳолда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

– Таҳлил натижаларига кўра, биргина Бухоро шаҳри ҳудудида ер қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш борасида жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида жисмоний шахслар томонидан 98 та ҳолатда 1,28 гектар ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланган, – деди Жалол Арашов. – Ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари икки баробарга ошган. Аниқланган қонун бузилишларнинг олтита ҳолатида ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонлари дастлабки ҳолатига қайтарилди. Қолган 92 та ҳолат бўйича судларга даъво аризалари киритилиб, шундан 61 та ҳолатда даъво аризалари қаноатлантирилди.

Шу билан бир қаторда Бухоро шаҳрида жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўзларига тегишли бўлган ер майдонларида 44 та ҳолатда шаҳарсозлик талабларини қўпол равишда бузган ҳолда қурилиш ишлари бажарилган. Ҳозирги кунда мазкур объектлар амалдаги талабларга риоя этилмаганлиги, энг аввало, мазкур бинодан фойдаланувчиларнинг ҳаётини хавфга қўйиши мумкинлиги сабабли бартараф этиш мақсадида суд органларига даъво аризалари киритилган.

[gallery-14118]

– Ўрганишлардан маълум бўлдики, жуда ҳам кўп камчиликларга йўл қўйилган, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари Жалол Арашов. – Ноқонуний қурилган қурилмалар бузилади. Фурсатдан фойдаланиб Бухоро шаҳри, қолаверса, барча шаҳар-туманлар ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлган фуқаролар ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишларини, шунингдек, ушбу турдаги мулкни сотиб олаётганда эҳтиёт бўлишларини, тегишли идоралар билан маслаҳатлашишларини сўрайман. Бунда сиз, журналистлар, блогерлар, жамоатчилик вакиллари, депутатларни аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини кучайтиришда фаолликка чақираман.

Ҳозирда ваколатли органларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаган ер майдонларини қайтариш ҳамда ноқонуний қурилган бино ва иншоотларни бартараф этиш бўйича даъво аризаларининг 74 таси (13 та турар, 61 та нотурар) мажбурий ижро этишга қаратилган бўлиб, бугунги кунда бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Тадбирда мавзу юзасидан прокуратура, мажбурий ижро бюроси, Бухоро вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мутасаддиларининг ҳам фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан аниқ жавоб олди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),
ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро шаҳри: ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган бинолар бузилади