Бухоро вилояти Шофиркон туманида қатор муҳим қурилиш ва реконструкция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Хусусан, давлат дастури асосида йил якунига қадар 6 та маҳаллада янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилади. Шу билан бирга, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 6 та умумтаълим мактаби капитал таъмирдан чиқарилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Республика Вазирлар Маҳкамасининг “2022–2026-йилларда давлат умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш дастури тўғрисида”ги қарори асосида туманда яна бир қанча лойиҳа амалга оширилмоқда. Жумладан, 3 та эскирган ва фойдаланишга яроқсиз боғча ўрнига замонавий янги бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилади. Шунингдек, 4 та умумтаълим мактаби мукаммал таъмирдан чиқарилиши кўзда тутилган. 

Туман таълим муассасаларини модернизация қилишда ўқувчиларнинг спортдаги ютуқлари ҳам инобатга олинмоқда. Масалан, “Қуйи Чуқурак” маҳалла фуқаролар йиғинидаги умумтаълим мактаби 400 нафардан ошиқ ўқувчини ўз бағирига олган бўлса, ёш истеъдод эгалари орасида айнан спортда яхши ютуқларга эришаётганлар бор. Қўлга киритилаётган ютуқларни инобатга олган ҳолда, шу мактаб ҳудудида замонавий спорт зали ва 120 ўринли қўшимча ўқув биносини қуриш бошланган. 

Бундан ташқари, ҳудуддаги 36-сонли умумтаълим мактабида ҳозирда 497 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Ўқувчиларнинг зичлиги юқори бўлгани сабабли мактабда ноқулайликлар юзага келган. Шу сабабли, мазкур мактаб учун 120 ўринли қўшимча ўқув биноси барпо қилинмоқда.

Қурилиш ишларига 1,5 миллиард сўм маблағ ажратилиб, “Шавкат Шокир Савдо” МЧЖ бинокорлари томонидан амалга оширилмоқда. Янги бино фойдаланишга топширилгач, дарслар бир сменада ташкил этилиши ва таълим сифати сезиларли даражада яхшиланиши кутилмоқда.

Аҳоли сони ортиб бораётгани ва 3-7 ёшли болалар ўртасида мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжнинг ошгани туфайли туманда мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланилмоқда. Айниқса, “Паттахон” маҳалла фуқаролар йиғинида болалар сони кўплиги боис 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида жой етишмаслиги муаммоси юзага келган. Мазкур эҳтиёжни қоплаш мақсадида, 14-сонли ДМТТнинг янги 90 ўринли филиали ташкил этилмоқда.

Бу филиал бутунлай янгидан бино қуриш орқали эмас, балки Шофиркон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 47-сонли умумтаълим мактаби биносидан ажратилган хоналарни мослаштириш орқали ташкил этилмоқда. Мазкур бинони боғчага мослаштириш ишлари “Иброҳим Нодирабегим” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бунёдкорлик ишлари давом этмоқда