Франция дунёдаги энг кўп сайёҳ ташриф буюрадиган мамлакат ҳисобланади. Euronews ёзишича, ушбу мамлакат ўтган йил 100 миллиондан зиёд меҳмонни қабул қилган. Тўғриси, сайёҳ оқимига қарши Европанинг турли манзилларида норозилик тобора ортаётган бир пайт фаранг диёрига нисбатан бундай кайфият кишини ҳайрон қолдиради. Нега?

<iframe width="1326" height="746" src="https://www.youtube.com/embed/PvYlY5AXY5U" title="Bunchalar bag‘ring keng, Fransiya?!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Париж, Ницца, Лион каби шаҳарлар ҳар йили миллионлаб туристларни жалб қилса-да, Франция сайёҳлик оқимини барқарор равишда бошқараётган кам сонли мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда. Грецияда маҳаллий аҳоли уй деворларига ёзиб кетаётган сайёҳлар кўплигидан норозилик билдирса, Италия, Испания ва Португалияда туризмга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Европа давлатларида соҳага ана шундай баҳсли қараш ҳукмронлик қилаётган бир пайт французлар туризм билан уйғун яшашни уддаламоқда.

Франция туризм сиёсатида барқарорлик ва масъулият тамойилига алоҳида эътибор қаратади. Туризмни ривожлантириш агентлиги 10 йиллик стратегия ишлаб чиқиб, 2021 йил барқарор туризмни қўллаб-қувватлаш учун 1,9 миллиард евро ажратган. Бу маблағ темир йўл инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта шаҳарларга сайёҳларни жалб қилишга йўналтирилди. Шунингдек, 2023 йил мамлакатда икки ярим соатдан кам ички ҳаво қатнови расман тақиқланди. Натижада темирйўлдан фойдаланиш кескин оммалашди. Мамлакатдаги мавжуд 28 000 километрлик темир йўл тармоғининг  3000 километри тез юрар поездга мослаштирилган. Масалан, Париждан Марселга атиги уч соатда етиб бориш мумкин.

– Франция темир йўл туризми учун Европадаги энг қулай мамлакатлардан бири, – дейди “Omio” компанияси вакили Вероника Дикватро. – Бу юртда сайёҳ фақат Париж билан чекланиб қолмайди, чунки бошқа минтақалар ҳам ўз инфратузилмаси ва сайёҳлик брендини муваффақиятли шакллантира олган.

Сўнгги йилларда Францияга Ҳиндистон, Жануби-шарқий Осиё давлатлари, Африка қитъаси ва Австралиядан келувчилар ҳам сезиларли даражада кўпайди. Улар Париждан ташқаридаги шаҳарлар, қишлоқлар ва гастрономик ҳудудларга ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

– Биз маҳаллий тажрибани сотиш, хусусан органик вино ишлаб чиқарувчилар ва маҳаллий ошхона усталарини тарғиб қиляпмиз, – дейди сайёҳлик фирмаси вакили Марин Прат.

Барибир, Франция туризми бир текис ривожланяпти, дея олмаймиз. Мунтазам иш ташлаш, айниқса темир йўл ва ҳаво қатнови билан боғлиқ муаммо маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун ноқулайлик туғдирмоқда.

2024 йил Париж Олимпиадаси пойтахтга кирувчилар сонини кескин ошириб, бир йил ичида 50 миллиондан зиёд одам шаҳарни зиёрат қилди. Монмартр каби маҳаллалар аҳолиси тунги ҳаётдан чарчаганини билдирмоқда.

Ҳукумат соҳа билан боғлиқ хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиляпти. Масалан, Лиссабон ва Барселонада хонадонни қисқа муддатли ижарага бериш уй-жой инқирозига олиб келди. Францияда эса янги қонунга кўра, маҳаллий ҳокимият уй-жойни қисқа муддатга ижарага бериш сонини чеклаш, ижара кунини 120 дан 90 кунга қисқартириш ва қоидага амал қилмаганларни жарима билан жазолаш ҳуқуқига эга.

Бундай тизимли ёндашув Францияни Европада сайёҳлик оқимини мувозанатда ушлаб турган кам сонли давлатлардан бирига айлантирган.

Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов,ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бунчалар бағринг кенг, Франция?! (+видео)