Халқ банки ҳомийлигида Бухоро шаҳри катта спорт тадбири бўлиб ўтди. Анъанавий “Bukhara Night Race” мусобақаси бу гал минглаб спорт ишқибозлари ва соғлом турмуш тарзини танлаган юртдошларимизни бирлаштирди.

Мусобақа доирасида иштирокчилар 5 км, 10 км ва 21,1 км масофаларда беллашишишди. Бу спорт тадбири нафақат жисмоний салоҳият синови, балки тарих, маданият ва замонавийлик уйғунлигининг ёрқин намунаси бўлди.

Спорт мусобақасида бош ҳамкори сифатида Халқ банки ва банк тизимидаги “Хазна” жамоаси, шунингдек, банк ёшлари фаол иштирок этди. Корпоратив жамоалар ўртасидаги мусобақада эса Халқ банки жамоаси ўзининг жисмоний тайёргарлиги, ирода кучи ва жамоавий руҳини намоён қилиб, умумий ҳисобда фахрли 2-ўринни эгаллади. Бу натижа тизим ходимларининг нафақат касбий, балки спорт соҳасида ҳам етук эканини кўрсатиб берди. 

Халқ банки молиявий хизматлар кўрсатиш билан бирга, ижтимоий ҳаётда фаол бўлиш, спорт тадбирларини қўллаб-қувватлаш ва жамоавийлик руҳини кучайтиришни ўзининг устувор йўналишларидан бири сифатида кўрсатмоқда. Банк раҳбарияти ва жамоаси спорт тадбирларидаги доимий иштирокини соғлом келажак сари қўшилаётган ҳисса сифатида баҳолайди.

Бир сўз билан айтганда, “Bukhara Night Race” мусобақаси тарихий муҳит ва спорт руҳининг ўзаро уйғунлашганига ёрқин мисол бўлди. Бу йирик спорт байрамида фаол иштирок этган Халқ банки эса нафақат ҳамкор, балки соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси сифатида яна бир бор ўзини кўрсата олди.

Дилдора ДЎСМАТОВА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Bukhara Night Race – тарихий муҳит ва спорт руҳининг уйғунлашуви