Қарор ва унинг ижроси

Бугунги кунда  хотин-қизларга нисбатан муносабат ўзгармоқда, улар  фақат бола тарбияси ва  турмуш ўртоғига ғамхўрлик қилиш билан шуғулланадиган уй бекасигина эмас.  

Энди хотин-қизлар жамиятимиз ва давлатимиз олдида турган  ижтимоий-иқтисодий, сиёсий вазифаларни ҳал этишда эркаклар билан тенг равишда, фаол иштирок этишмоқда. Ҳозирги кунда   аёл бу – раҳбар, ташкилотчи, мавфура соҳаси ходими. Аёл – барқарор ривожланиш ғояларининг тарғиботчиси.  

Суҳбатдошимиз – Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг ўқув ишлари бўйича проректори Эльзара Решатовна ЮЗЛИКАЕВА.

– Эльзара Решатовна, сизнингча, замонавий аёл қандай бўлиши керак?  

– Замонавий аёл – жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли ва фаол аъзоси.  У барча соҳаларда мустақил, ўз ҳаётини мустақил  режалаштиради, таълим олади ва меҳнат қилади, касбий, ижтимоий, сиёсий ёки бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишни ўзимустақил танлайди.  

Аёл оқила ва донишманддир. Унга ҳеч бир соҳа билан шуғулланиш тақиқланмаган, ҳеч ким ва ҳеч нарса уни  ижтимоий ҳаётда  муайян жойни эгаллашга мажбур қилмайди.  

Аёл замонавий технологиялар самарасида, янада гўзал бўлишни ўрганди. У вақт билан ҳамнафас қадам ташламоқда.

ХХI аср аёли – бу ўзига нисбатан ҳурматсиз муносабат кўрсатишларига йўл қўймайдиган кучли аёлдир. У эришган нарсалари билан тўхтаб қолмайди, янада кўпроқ ютуқларга эришишга интилади.  

– Замонавий аёлнинг вазифалари нимадан иборат?  

– «Инсон бўлиш қийин, бироқ аёл бўлиш унданда қийинроқ»,  деб ёзганди фин ёзувчиси Мартти Ларни.  

Аёл энг аввало - она, у фарзандларни дунёга келтиради, уларни тарбиялайди, вояга етказади. Ижтимоий ва психологик омиллар унинг қўллаб-қувватлаш, ғамхўрлик қилиш, тарбиялаш, фарзандлар  эҳтиёжларини қондириш, ёрдам кўрсатиш, ўқитиш, тажриба ўргатиш каби  функцияларини белгилайди.  

Қайд этиш жоизки, аёлнинг ушбу вазифалари бизнинг шарқ аёллари учун ҳанузгача  муҳим ва қадрлидир. Хотин-қизларимиз дунёнинг ривожланган хотин-қизларидан фарқли ўлароқ  оилавий қадриятларни профессионал мартабадан  устун қўядилар. Улар фарзанд тарбиясига ҳам, ишга ҳам улгуришади. Тўғрисини айтгада, бу қувонарли ҳол.  

Аёл – рафиқа, уй бекаси, у бор оилада шинамлик, тозалик,тартиб, меҳр бор. У нафақат турмуш ўртоғининг, балки бутун оиласининг энг яқин кўмакчиси.

Аёл – меҳнаткаш, эътиборли, масъулиятли ходим, у ҳар қандай соҳада  катта ютуқларга эриша олади, мураккаб фанларни ўзлаштира  олади,  ташкилот, муассаса ривожи йўлида конструктив  таклифлар кирита олади.  

Аёл – ижодкор. У илҳом бахш этади ва яратади. Бир сўз билан айтганда, аёл – бу уй бекаси ҳамда  меҳнат жамоат ва жамият аъзоси, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёларнинг фаол иштирокчиси.  

– Гендер тенглиги нима ва унинг жамиятга фойдаси қандай?

– Хотин-қизлар ер шари аҳолисининг ярмини ташкил қилади, бу бутун инсоният салоҳиятининг тенг ярмидир.  Гендер тенглиги жамиятда тинчлик-тотувликни таъминлашда, барқарор ривожланиш йўлида инсоният салоҳиятини тўла амалга оширишда муҳим роль ўйнайди. Аёлларни  жамият ҳаётига жалб қилиш иқтисодий тараққиётни ҳам таъминлайди.  

Масалан, швециялик иқтисодичилар демографик тенденциялар, гендер тенглиги ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқлик борлигини қайд этади. Улар оилавий менталитет, туғилиш даражаси каби мезонлар асосида 17 та мамлакатдаги ҳолатни тадқиқ этиб, жамиятда  эркаклар ва аёлларнинг ўрни тўғрисида анъанавий қарашлар устун бўлган мамлакатларда (Германия, Италия, Испания, Япония) туғилиш даражаси нисбатан паст,эркаклар ва хотин-қизлар тенг ҳуқуқли деган тасаввур ҳукмрон бўлган мамлакатларга нисбатан   иқтисодий ўсиш даражаси анча суст эканини қайд этган. Бу давлатлар (АҚШ, Швеция, Норвегия ва бошқа давлатлар)да туғилиш даражаси  ижобий хусусият касб этади ва демографик вазият анча мувозанатли. Ушбу давлатларда аҳоли қариши билан боғлиқ муаммолар кам ва аҳолининг иқтисодий фаоллиги бўйича кўрсатгичлар юқори. Дунё ўзгармоқда ва имкониятлар кўпаймоқда ва  бу жараёнда хотин-қизлар эътибор марказида бўлишга  ҳаракат қилмоқда.

Қувонарлиси шундаки, мамлакатимизда бу муаммо у қадар кескин эмас. Бизнинг онага нисбатан юксак ҳурмат билан муносабатда бўлиш ғояси тарғиб этиладиган менталитетимиз, тарбиямиз ўз самарасини кўрсатмоқда.  

– Сизнингча, бугунги кунда аёллар муаммоларига етарлича эътибор қаратиляптими?

–БМТ маълумотларига кўра, аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва роли  ҳақидаги муаммо экологик-иқтисодий масалалар ва замонавийлик муаммоларидан кейин иккинчи ўринда турар экан.  

Кўплаб жамоат ташкилотлари ва ҳаракатлари хотин-қизлар хуқуқлари учун курашмоқда. Турли мамлакатларда таълим, маданиятдаражасига, иқтисодий ўсиши қараб,ушбу муаммо турлича ҳал этилмоқда.

Мамлакатимизга келадиган бўлсак, аёллар муамолари республика раҳбариятининг, шахсан Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори марказида.  

Президентимизнинг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги  фаол иштирокини  таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бунинг яққол далилидир.  

Олий таълим тизимининг вакили сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги“Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсатгичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва улрни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги  қарорни эслашни жоиз деб биламан.  

Шу кунларда, Lex.uz маълумотлар базасида 2020 йилда хотин-қизлар  муаммоларига оид 8 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат, жорий йилда қабул қилинган  9 та ҳужжат жойлаштирилганини кўриб чиқдим.  

Барчамиз мунтазам равишда хайрия акциялари, фестиваллар ўтказиб турадиган жамоат ташкилотлари, жамғармалар фаолияти билан танишмиз. Хотин-қизлар муаммоларига бағишлаб анжуманлар, семинарларкўплаб ўтказилаётганини алоҳида қайд этиш зарур.  

– Сиз билан мамлакатимиз олий таълим муассасаларига  қабул имтиҳонлари арафасида учрашиб турипмиз.  Далиллар шуни кўрсатмоқдаки, абитуриентларнинг  аксарияти – қизларни ташкил қилади. Олий таълим уларга нима беради?

– Олий маълумотли аёл  – бу олий маълумотли миллат деганидир! Бу баландпарвоз гаплар эмас. Ўқимишли аёл фарзандларига кўпроқ нарса бера олади ва бу жуда муҳимдир.

Дунёқараши кенг аёлга атрофдагилар, авваломбор, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ҳамкасблари, қўшнилари ўзгача ҳурмат билан қарашади. Ундай аёл жамият ҳаётида фаол иштирок этади, масъул лавозимларни эгаллайди.Узоқ вақтлар давомида раҳбарлик лавозимларини асосан эркаклар эгаллашган. Бироқ сўнгги йилларда бу тенденция ўзгарди. Аёл дипломатияси, зукколиги, тадбиркорлиги ва оқилалиги билан йирик ташкилотларда тенгсиз ва муваффақиятли раҳбар бўлиб келмоқда.  

Саводли аёл ёш қизларга ўрнак бўла олади, уларни  улкан ютуқларга эришишга илҳомлантира олади. У Учинчи Ренессанс ғояларининг яхши тарғиботчиси бўлмоқда,  хотин-қизлар,фарзандларга  янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида  ҳал қилинаётган  вазифаларни тушунтиришга ҳаракат қилмоқда.

– Юртимиз катта сиёсий воқеа –Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларига  тайёргарлик кўрмоқда.  Сизнингча, бу жараёнларда  аёлларнинг иштироки қандай бўлиши керак?

– Юқорида айтилганидек, аёллар сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил қилади. Шунга кўра, бу электоратнинг катта қисми дегани ҳамдир ва бу борада  мақсадли ишларни амалга ошириш керак.  

Бугунги кун  аёлларимиз маълумотли аёллар бўлиб, улар  ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий масалаларни яхши билишади. Улар бу жараёнларга объектив баҳо беришади.  

Ишончим комилки, аёллар  сайловларда ҳам фаол иштирок этишади, чунки улар юрт келажаги, фарзандлари келажаги учун овоз бераётганларини яхши билишади.  

Бундан ташқари, кўплаб сайлов участкалари  таълим муассасаларида ташкил этлмоқда. Бу масканларда  аксарият аҳоли – хотин-қизларни ташкил қилади. Демак, аёллар – нафақат  сайловчи, балки шунингдек,  сайловларни ташкил қилиш ва ўтказиш жараёнининг фаол иштирокчиси ҳамдир. Уларнинг зиммасига катта масъулият юкланган. Аминманки, уларбу вазифани уддалайди.  

ЎзА мухибри  

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА

суҳбатлашди.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугунги жамиятда хотин-қизларнинг роли