Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Очилбой Раматов 1962 йил 20 август куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган.

У 1980 йилда Урганч темир йўллар билим юртини, 1988-йили Тошкент темирйўл муҳандислари институтини тугаллаган. Дастлаб Урганч темир йўл вокзалида машинист ёрдамчиси сифатида иш бошлаган. 1995 йилда "Ўзтемирйўлмаштаъмир" УК бош директори лавозимига тайинланди. 

2002 йилдан 2019 йил февралгача «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.

2022 йилдан Бош вазир ўринбосари лавозими ишлаб келмоқда. 

О.Раматов бир қатор давлат мукофотлари — 2000 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони, 2007-йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени, 2011-йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 2013-йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.

***

Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин. 

Телеграм: @UzA_pochta

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Очилбой Раматов