АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган “Saint Louis Rapid & Blitz 2025” турнири қизғин паллага кириб бормоқда.

Бугун, 13 август куни мукофот жамғармаси 175 минг АҚШ долларидан иборат халқаро турнирнинг 7, 8 ва 9-тур ўйинлари ўтказилади.

Унда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 7-турда қора доналарда франциялик Максим Вашье-Лаграв, 8-турда ҳам қора доналарда америкалик Сэм Шанкланд, 9-турда оқ доналарда АҚШ вакили Леньер Домингес билан куч синашади.

Кеча ўтган 4-турда Абдусатторов оқ доналарда асли россиялик, ҳозирда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Григорий Опаринни мағлубиятга учратди. Бешинчи турда қора доналарда блиц бўйича жаҳон чемпиони, вьетнамлик Льем Ле Ле билан, 6-турда оқ доналарда амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан дуранг ўйнади.

Ушбу натижалардан кейин Нодирбек 5 очко жамғарган ҳолда 10 нафар иштирокчи орасида 7-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, турнирда ғолибликка эришган шахматчи 40 минг АҚШ долларига эга чиқса, қолган 9 та ўриндан жой олганлар белгиланган мукофот пуллари билан тақдирланади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун Нодирбек Абдусатторов Франция ва АҚШлик шахматчилар билан баҳслашади